Жамият | 12:00 / 14.07.2021
10056
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Янги LG InstaView™ Door-in-Door® музлаткичлар линиясида маҳсулотлар софлигини сақлаш учун инновацион технологиялар

Ёз ойи бизнинг ҳаётимизга қуёшли кунларни ва бир-биридан мазали янги мевалар ҳамда сабзавотларни ҳадя этади. Айнан ҳозир биз уларнинг ёрқин табиий таъмидан баҳра олишга, яқинларни мавсумда хурсанд қилишга ва керак бўлса, қишки вақтга тайёргарлик кўришга, яхна ичимликлар тайёрлашга ҳаракат қиламиз. Бундай вазиятда ҳеч бир шубҳасиз, музлаткич диққат марказида бўлади! Агарда маҳсулотлар софлигини сақлаш хусусиятига замонавий дизайн, сифатли материаллар ва инновацион технологияларни қўшсак – музлатгич харид қилиш заруриятидаги ҳар қандай иккиланишлар дарҳол йўқолади.

LG Electronics мутахассислари анъанавий тарзда харидорларнинг ўзгариб бораётган эҳтиёжларига катта эътибор қаратишмоқда, замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда уларни одатий маиший техникалар билан уйғунлаштиришмоқда. Кўп эшикли музлаткичлар тўпламида энг талабчан мижозларнинг талаб-истакларини ҳисоб олган ҳолда ишлаб чиқарилган янги моделлар тақдим этилган: пўлат корпусли LG GX-X22FTALL ва LG GR – X24FMKBL – ёрқин қора рангда.

Медитация қилишни яхши кўрасизми?

У ҳолда айнан сизлар учун  InstaView™ модели яратилган – у эшикни ёпиқ ҳолда қолдиришга ва шу билан бирга техника ичидаги бор нарсани кўришга имкон беради: ёруғликни ёқиш ва музлатгич камерасини ёритиш учун эшик ойнасининг қорайтирилган шишасини икки маротаба тақиллатиш керак бўлади.

Бьюти-воситалар учун сирли секция бўлишини хоҳлайсизми ёки алоҳида маҳсулотлар учун қўшимча қулайлик ва оддийлик яратишни афзал кўрасизми?

Бундай ҳолатда Door-in-Door® технологияси ишлайди: у музлатгич эшигида севимли маҳсулотларимизни осонроқ олишимизга имкон яратадиган қўшимча бўлинмани яратади. Бундан ташқари, алоҳида эшикдан фойдаланиш камера ичидаги совуқ ҳаво чиқиб кетишини камайтиради, бу эса ўз навбатида нафақат маҳсулотларни соф сақлашга, балки энергия тежаш кўрсаткичларига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Сув ва ҳарорат мувозанати иммунитет сақлаш учун асосдир: ичимлик суви ва муз доимо тайёр

Музлатгич корпусида Slim Space Plus муз тайёрловчи тизим ўрнатилган бўлиб, сизга доим софликни таъминлаб беради. Кунига бир ярим литрдан тоза сув олиш тавсия этилади – шунчаки диспенсерга стаканни олиб келинг ва салқинликдан баҳра олинг. 900 литрли сув учун мўлжалланган алмашинувчи фильтр нохуш ҳид ва хлор таъмини йўқотади, қўрғошин, симоб, асбест ва бензол таркибини камайтиради. Фильтр тозалаш функциясининг юқори сифатини сақлаб қолиш учун уни ярим йилда бир маротаба алмаштириш зарур. LG GC-X22FTALL моделида сув таъминоти тизимига уланишни талаб қилмайдиган сув ва муз учун мустақил диспенсер ўрнатилган: уйнинг умумий сув таъминоти тизимидаги шланглар ва бошқа қўшимча ўзгаришларга уланишнинг зарурияти йўқ.

Жойдан оқилона фойдаланиш

Музлатгич ҳажмининг ўзгариши ҳар доим ҳам унинг умумий ўлчамларидаги ўзгаришларни англатмайди. Тўғри лойиҳалаштирилган камера ичида сиз осонлик билан кўпроқ маҳсулотларни жойлашингиз, турли ҳажм ва баландликдаги идиш ҳамда контейнерлардан фойдаланишингиз, порцион идишдаги таомларни озодалик билан солишингиз мумкин.

  • Мукаммаллаштирилган қатламли токча энди икки босқичли қўшимчага эга бўлиб, бу йирик ва катта ўлчамли маҳсулот ёки идишларни сақлашга имкон беради. Баланд ёки катта ўлчамли идишларни қулай тарзда, бир неча қисмларга ажратмасдан жойлаштириш имконини берувчи керакли ҳажмни ўзингиз яратинг.
  • Кичик порцияли маҳсулотларни (гўшт, пишлоқ бўлаклари, балиқли газаклар) сақлаш учун махсус бўлинма ёқимли ҳидга эга маҳсулотларни асосий камерада ортиқча жой эгалламаган ҳолда токчанинг алоҳида ихчам жойида сақлашга имкон беради.

Тозалик – соғлиқ гарови. Софлик – барчасидан устун.

Биз ҳаётда кўп кузатамизки, тайёр таом ҳиди ёки пишиб етилган мевалар ҳиди бир зумда айниб қолади, улар шунчаки бошқа ҳидлар билан аралашса ёки ёпиқ жойда бироз қолиб кетса бас. Шубҳасиз, музлатгичда биз маҳсулотларни бир-биридан узоқроқ қўйишга, бўлинмаларда тозаликни сақлашга ва маҳсулотлар яроқлилик муддатини назорат қилишга астойдил ҳаракат қиламиз. Бундан ташқари, замонавий музлатгичларда ёқимсиз ҳолатлардан қочишга имкон берувчи қўшимча функциялар ўйлаб чиқарилган:  

  • LG компаниясининг ўз Hygiene Fresh+ функцияси озиқ-овқатлар бузилишига кўплаб сабаблар: чанг, замбуруғлар, нордон, ишқорий ҳидлар ва бактерияларни йўқ қиладиган 5 босқичли фильтрдан фойдаланади. Тизим маҳсулотлар сақлаш муддатини узайтирган ва музлаткичдаги ҳавони тозалаган ҳолда ҳаводаги 99,9 фоизгача бўлган зарарли моддаларни йўқ қилади;
  • Ички диспенсердаги ичимлик сувини хавфсиз тозалаш: UV-Nano қўшимча дезинфекцияси – фотокатализаторли ва бактерия ҳамда замбуруғларни йўқотувчи ультрабинафша нурланиш хусусиятидан фойдаланадиган қўшалоқ фильтрлар. Тоза сувни исталган вақтда ичинг.

Режимдан аниқ фойдаланиш – узоқ-умр гарови:

LG DoorCooling+ технологияси туфайли совуқ ҳавонинг қўшимча оқими музлатгичнинг тепа қисмидан таралади ва камеранинг ички қисмини, жумладан, эшик токчаларини бир маромда, 32 фоизга тезроқ музлатади. Бу эса исталган маҳсулотлар ва озиқ-овқатлар софлиги узоқроқ вақтгача сақланади, дегани. Белгиланган параметрларга мувофиқликни масофавий назорат қилиш учун LG ThinQ ақлли иловасидан фойдаланамиз: смартфон экранида музлатгич камераси ичидаги ҳарорат ҳақида муҳим маълумот чиқади, шунингдек, янги режим белгилаш, экспресс-музлатиш режимини активлаштириш ёки ўчириш, диагностика тизимини ишга тушириш имконияти ҳам бор.  

Янги моделларни харидорлар LG онлайн дўкони ва йирик маиший техника ҳамда электроника савдо марказларида харид қилиши мумкин. Янгилик билан қуйидаги ҳавола орқали батафсил танишиш мумкин.

Сайт: lgblog.uz

Instagram: @lguzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид