20:23 / 10.08.2021
7188

Ўзбекистон миллий терма жамоаси чавандозлари Барселонага йўлланмани қўлга киритишди

Ўзбекистон терма жамоаси барча тўрт босқич натижаларига кўра, мусобақа етакчисига айланди.

4-8 август кунлари Россиянинг Москва шаҳрида от спортининг тўсиқлардан сакраш бўйича Евросиё Лигаси кубоги 4-босқичи якунланди.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси барча тўрт босқич натижаларига кўра, мусобақа етакчисига айланди ва сентябр ойида Барселонада бўлиб ўтадиган финал босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

Финалда дунёнинг 8 та энг кучли жамоаси иштирок этади ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ана шу жамоалар орасидан жой олди.

Top