16:38 / 19.08.2021
7641

Ўзбекистонда вакцинациянинг салбий оқибатларидан ҳимояланишга қаратилган суғурта хизмати йўлга қўйилди

Ўзбекистонда вакцинациянинг салбий оқибатларидан ҳимояланишга қаратилган суғурта хизмати йўлга қўйилди. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда "Ўзагросуғурта" АЖ компанияси ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Қобилов маълум қилди.

“Сўнгги вақтларда коронавирусга қарши вакциналар ҳақидаги турли миш-мишлар аҳоли орасида эмланишдан иккиланишни келтириб чиқармоқда. “UZINSURANCE” компанияси томонидан бозорда биринчилардан бўлиб, вакцина қабул қилган шахснинг меҳнат қобилиятини йўқотиши ёки вафот этиш ҳолатларидан суғурта қилиш маҳсулоти ишлаб чиқилган” деди Шуҳрат Қобилов.

Мутасаддига кўра, суғурта полиси учун тўлов 5 ва10 минг сўм бўлиб, бунда суғурта жавобгарлиги 25 ва 50 млн сўмни ташкил этади.

Суғурта шартномасини расмийлаштириш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат, вакцина олганлиги ҳақидаги барча маълумотларни тақдим этиш керак.

Top