19:32 / 09.09.2021
19024

Актам Ҳайитов ЎзЛиДеП номидан дебатларда ким қатнашиши ҳақидаги саволга жавоб берди

Фото: ЎзЛиДеП

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси етакчиси Актам Ҳайитов партиянинг 9 сентябр кунги қурултойи якунида журналистлар саволларига жавоб берди.

Ундан партиянинг сайловолди тарғибот жараёнидаги дебатларда ким вакил сифатида қатнашиши ҳақида сўрашди.

“Албатта, партиямиз дебатларга жиддий қарайди ва муносиб номзод иштирокини таъминлайди. Ҳали бу саволларга аниқ жавоб беришга эрта. Дебатлар муддати маълум бўлсин, бизни таклиф қилишсин, шунда бу ҳақда жиддий ўйлаб кўрамиз”, – деди Актам Ҳайитов.

Эслатиб ўтамиз, сьездда ЎзЛиДеП номидан президентликка номзод сифатида амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев номзоди илгари сурилди.

Мавзу
Сайлов-2021
Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартишларга кўра сайловлар октябр ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди. 2021 йилги президентлик сайлови 24 октябрга тўғри келмоқда.
Барчаси
Top