13:49 / 09.09.2021
12492

Жазо муддатини ўтаётган шахсларга яқинлари билан узоқ муддатли учрашувлар ташкил этишга рухсат берилди

Ўзбекистонда карантин чекловлари юмшатилаётгани боис жазони ижро этиш колонияларида жазо муддатини ўтаётган шахсларга яқин қариндошлари билан учрашув ташкил этишга рухсат берилди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мутахассисларининг тавсиясига кўра, карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари узоқ муддатли учрашув ташкил қилинади. Шунингдек, жазо муддатини ўтаётган шахслар билан учрашувга келган яқин қариндошлари 72 соатдан кўп бўлмаган муддат оралиғида коронавирусга тест топширган ва натижа манфийлигини тасдиқловчи маълумотнома тақдим қилишлари талаб этилади.

Учрашиш истагидаги фуқароларнинг кўплиги ва уларнинг барчасига бир вақтнинг ўзида учрашув бериш имконияти мавжуд эмаслиги сабаб долзарб алоқа тармоқлари орқали рўйхати шакллантирилади.

Департаментнинг маълум қилишича, долзарб алоқа тармоғи орқали рўйхатдан ўтмасдан муассасага ташриф буюрган фуқаролар учрашувга киритилмайди.

Жазони ижро этиш колонияларининг долзарб алоқа рақамлари:

- 1-сон жазони ижро этиш колонияси – 365-220-70-02

- 2-сон жазони ижро этиш колонияси – 375-230-00-82

- 3-сон жазони ижро этиш колонияси – 375-230-10-61

- 4-сон жазони ижро этиш колонияси – 79-224-77-81

- 5-сон жазони ижро этиш колонияси – 79-555-23-65

- 6-сон жазони ижро этиш колонияси – 69-434-42-33

- 7-сон жазони ижро этиш колонияси – 95-169-64-13

- 10-сон жазони ижро этиш колонияси – 95-506-64-51

- 11-сон жазони ижро этиш колонияси – 78-770-37-34, 95-603-49-07

- 12-сон жазони ижро этиш колонияси – 79-572-55-85

- 13-сон жазони ижро этиш колонияси – 70-717-08-50

- 14-сон жазони ижро этиш колонияси – 99-842-41-24

- 17-сон жазони ижро этиш колонияси – 94-545-21-81

- 20-сон жазони ижро этиш колонияси – 65-522-22-10

- 21-сон жазони ижро этиш колонияси – 70-975-85-65

- 22-сон жазони ижро этиш колонияси – 70-202-38-52

- 24-сон тарбия колонияси – 70-202-37-51

Ушбу рақамлар билан душанба-жума кунлари 9:00дан 18:00гача боғланиш мумкин. Долзарб алоқа рақамлари орқали боғланиш имконияти бўлмаган ҳолда ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг 71-291-69-75 телефон рақамига қўнғироқ қилиш мумкин.

Top