16:08 / 09.09.2021
10624

Қирғизистоннинг Афғонистондаги элчиси истеъфога чиқарилди

Қайд этилишича, Ниязов лавозимидан «ўз аризасига кўра» озод қилинган.

Қирғизистоннинг Афғонистондаги элчиси Мирослав Ниязов истеъфога чиқарилди. Қирғизистон президенти Садир Жапаров бу борада тегишли фармонни имзолади.

Қайд этилишича, Ниязов лавозимидан «ўз аризасига кўра» озод қилинган.

«Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ниязов Мирослав Жумабековични ўз аризасига биноан Қирғизистон Республикасининг Афғонистон Ислом Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимидан озод қилиш кўзда тутилган фармонни имзолади», — дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Элчининг истеъфога чиқиш сабаби маълум қилинмаган.

Top