20:53 / 20.09.2021
11519

Афғонистоннинг Жалолобод шаҳридаги портлашларда гумон қилиниб 40 киши ҳибсга олинди

18 ва 19 сентябр кунлари Жалолобод шаҳрида портлашлар содир бўлди. Портлашлар оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар жароҳатланган.

Фото: Reuters

Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятида содир бўлган портлашлардан сўнг 40 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда вилоят разведка бошқармаси бошлиғига таяниб Ariana News телеканали хабар берди

“Афғонистон ислом амирлиги Нангарҳор вилояти разведка бошқармаси бошлиғи Жалолобод шаҳрида шанба ва якшанба кунлари содир бўлган портлашлар муносабати билан 40 киши қўлга олинганини хабар қилди”, – дейилади телеканал хабарида.

18 ва 19 сентябр кунлари Жалолобод шаҳрида портлашлар содир бўлди.

Ҳодиса оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар жароҳатланган.

Хабарларга кўра, портлашлар учун жавобгарликни ИШИД-Хуросон ташкилоти зиммасига олган.

Top