ИИВ: Тошкент метросида вояга етмаган қизга беҳаё ҳаракатлар қилган эркак қидирилмоқда
ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси томонидан ижтимоий тармоқларда тарқалган, жорий йил 18 сентябрь куни соат тахминан 17:00ларда Тошкент метросининг «Олмазор» бекатида 2008 йилда туғилган, вояга етмаган А.Э.га нисбатан номаълум эркак киши томонидан беҳаё ҳаракатлар қилингани ҳолати бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабарига кўра, ҳозирда видеокузатув мосламалари орқали номаълум эркак кишининг ҳаракат йўналишини ўрганиш ва шахсини аниқлаш ишлари амалга оширилмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу фотосуратдаги эркак киши ҳақида маълумотга эга бўлсангиз дарҳол 102 рақамига ёки яқин бўлган ички ишлар органига хабар беришингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид

14:54 / 07.02.2025
Уятсиз-бузуқларга учраётган болалар ёхуд “шилқимлик” ниқобида жиноятдан қутулиб қолаётган катталар: суд ва прокуратура қаёққа қараяпти?

11:59 / 06.02.2025
13 ёшли қизга шилқимлик қилган эр-хотин иши бўйича протест киритилди - Бош прокуратура

22:04 / 03.02.2025
Асакалик 13 ёшли қизга қилинган шилқимлик ҳолатини прокуратура текширмоқда

17:19 / 03.02.2025