09:54 / 24.09.2021
2983

Сурхондарёда қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаронинг машинасидан жанговар ўқ топилди

Сурхондарё вилоятида жойлашган Айритом чегара божхона постида қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаронинг машинасидан жанговар ўқ топилган. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Айритом чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Қ.Ҳ. бошқарувидаги Cobalt машинаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган.

Назорат давомида машина юкхонасидаги сумкада жанговар ўқ-дорилар туркумига кирувчи, отиш учун яроқли бўлган 1 дона 9 миллиметрли Parabellum номли жанговар патрон борлиги аниқланган.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top