21:32 / 04.10.2021
14941

Facebook, Instagram ва WhatsApp фаолиятида узилишлар кузатилмоқда

Facebook фойдаланувчилари ижтимоий тармоққа киришда муаммоларга дуч келган.

Фото: Getty Images

Facebook сервислари фаолиятида узилишлар кузатилмоқда. Downdetector маълумотларига кўра, фойдаланувчилар Instagram ва WhatsApp ҳам яхши ишламаётганини маълум қилган.

Facebook фойдаланувчилари ижтимоий тармоққа киришда муаммоларга дуч келган. Энг кўп шикоятлар веб-сайт очилмаслиги (75 фоиз), авторизация (15 фоиз) ва маълумотлар юкланиши (10 фоиз) билан боғлиқ.

WhatsApp фойдаланувчилари илова ишламаслиги (45 фоиз), серверга улана олмаслик (28 фоиз) ва хабар жўнатишдаги муаммолардан (26 фоиз) шикоят қилган.

Instagram иловаси (52 фоиз), тармоқ веб-сайти очилмаслиги (29 фоиз) билан боғлиқ муаммолар ҳам кузатилмоқда. Downdetector маълумотларига кўра, серверга боғланишда ҳам муаммолар мавжуд (19 фоиз).

Top