12:22 / 07.10.2021
1333

Тошкент шаҳрида кўп квартирали уйларни иссиқлик билан таъминлаш учун 31 млрд сўм ажратилган

2021-2021 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш давомида Тошкент шаҳридаги 4та туман иссиқлик қувурлари янгиланган. Ўтган йилга қараганда 7 баробар кўпроқ иссиқлик қувурлари алмаштирилган.

Фото: Shutterstock

Ўтган йил давомида кўп қаватли уйлар иссиқлик тизимидан узилиб қолиши натижасида аҳоли иситиш печларидан фойдаланганлик ҳолатлари кузатилди. Бу йилги куз-қиш мавсумида бундай ҳолатлар кузатилмаслиги учун қандай ишлар қилингани борасида Kun.uz саволига Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Мирҳаким Қўзиев жавоб берди.

“Тошкент шаҳрида бу йил ҳар йилгидан кўпроқ қувурлар янгиланди. Шу вақтгача ҳар йили 20-15 минг км қувурларни алмаштирган бўлсак, бу йил Тошкент шаҳрида 157 минг иссиқлик қувурларини алмаштирдик. Қозонхоналарга келсак, 5та оғир аҳволдаги қозонхоналар таъмирланди, биттаси Миробод, 4таси Мирзо Улуғбек туманида. Бундан ташқари, иссиқлик тизими бўйича Молия вазирлиги томонидан ажратилган маблағ кесимида Тошкент шаҳрида 31 млрд сўм маблағ куз-қиш мавсумига тайёргарлик, қайта ўрганиш жараёнида аниқланган иссиқ ва совуқ сув, оқова сув тизимидаги камчиликларни бартараф этиш учун йўналтирилди. 10 октябргача ҳамма камчиликларни тузатишни режа қилганмиз”, – деди бошқарма бошлиғи.

Top