20:21 / 06.11.2021
5847

Инновация вазирлигидан 7 истиқболли йўналишда стартаплар танлови: унда қандай қатнашиш мумкин?

Инновация вазирлиги республика миқёсида янги истиқболли йўналишлар бўйича стартап лойиҳалар танловини эълон қилди. Улар орасида Ай-Ти ва қайта тикланувчи энергетика йўналишлари ҳам бор.

Фото: Shutterstock

Стартап лойиҳаларни қабул қилишда қандай шартлар қўйилади?

  • Аризалар 1 ноябрдан 15 ноябргача қабул қилинади.
  • Бир иштирокчи битта лойиҳа билан иштирок этади.
  • Стартап лойиҳалар асосида тайёр маҳсулот, дастурий маҳсулот, хизматлар ва технологиялар яратишнинг энг кўп муддати 2 йилдан ошмаслиги лозим?
  • Стартап лойиҳа ташаббускори — стартап лойиҳа асосчиларидан бўлиши (компания бўлган тақдирда асосий улушдорлардан бўлиши).

Стартап лойиҳалар танловини ўтказиш шартлари:

  • Танловда ишлаб чиқаришга йўналтирилган кенг кўламдаги барча йўналишдаги истиқболли стартап-лойиҳаларни яратиш ва амалга оширишга қаратилган аризалар қабул қилинади. Улар инновациялар ва технологияларга асосланиши шарт?
  • Аризаларни юридик ва жисмоний шахслар тақдим этиши мумкин.

Қандай соҳаларда стартаплар қабул қилинади?

  • Мис саноати;
  • Узумчилик;
  • Ипакчилик ва жун саноати;
  • Биотехнология ва тиббиёт;
  • Қайта тикланувчи энергетика;
  • Қишлоқ хўжалиги;
  • Ахборот технологиялари.

Танловга тақдим этиладиган лойиҳалар startup@mininnovation.uz электрон почтаси орқали қабул қилинади.

Бунда қуйидаги ҳужжатлар асл нусхалари пдф шаклида электрон почтага юборилиши лозим:

  • Стартап лойиҳа муаллифи томонидан имзоланган ариза.
  • Стартап лойиҳа паспорти.
  • Харажатлар сметаси (.xls/.xlsx).
  • Стартап лойиҳа бизнес матни (имзо ва муҳр қўйилган ҳолда, .pdf ва .doc/.docx).
  • Стартап лойиҳа тақдимоти (10 слайд ) ва планшет шаклида лойиҳа мазмуни тўлиқ ёритилганлиги (5 дақиқадан ошмайдиган видео шаклида тайёрланган маълумотлар маъқулланади).

Батафсил маълумотни вазирлик сайтидан олиш мумкин.

Top