16:58 / 11.11.2021
4513

Чехия ҳукумати истеъфога чиқди

Президент Милош Земан ўтган ҳафтада фуқаролар демократик партияси етакчиси Петр Фиалага Чехиянинг янги ҳукуматини шакллантириш вазифасини топширганди.

Фото: Global Look Press

Чехия ҳукумати раҳбари Андрей Бабиш истеъфога чиқишга ариза берди.

«Ҳукумат истеъфога чиқишга қарор қилди. Мен президентга истеъфо тўғрисида ариза бердим, президент қабул қилди», — деди Бабиш.  

Энди мамлакат президенти Милош Земан истеъфога чиқаётган вазирлардан янги маҳкама шакллантирилгунига қадар ўз вазифаларини бажариб туришларини сўрайди.

Земан ўтган ҳафтада фуқаролар демократик партияси етакчиси Петр Фиалага Чехиянинг янги ҳукуматини шакллантириш вазифасини топширганди.

Янги ҳукумат таркибида 18 нафар вазир бўлиши кутилмоқда.

Фиала 57 ёшда бўлиб, илгари таълим вазири бўлган.

Top