11:20 / 14.11.2021
24028

Кўнгилли Робинзон: қарийб 40 йилдан буён баланд тоғларда кун кечираётган британиялик тарихи

Қарийб 40 йилдан бери Кен Смит одатий ҳаётдан воз кечиб, Шотландиянинг баланд тоғларидаги узоқ Лох-Трей кўли қирғоғида ўзи ёғочдан қурган уйда электр ва сув қувурисиз яшаб келяпти.

URUNA PRODUCTIONS

«Ҳамма шундай ҳаётда яшашни истайди, бироқ бунга журъат этолмайди», - дейди у.

Ўрмон неъматлари ва балиқ овлаш билан қорин тўйдириш, ўтин тайёрлаш, эски тоғорада кийим ювиш – идеал ҳаёт экани борасида баҳслашиш мумкин. Айниқса ёшингиз 74да бўлса. Кен Смитнинг кулбасидан кўл яқинидаги Раннох Мур қўриқхонаси чегарасигача бўлган йўлгача икки соат пиёда юриш керак.

«Бу ерлар ташландиқ. Кулбамга келиш учун йўл йўқ, бироқ тўғон қурилгунига қадар йўл бўлган, бу ерда кимдир яшаган», - дейди у.

1929 йилда кўлда гидроэлектрстанцияси қурилган. Сув кўтарилгани учун икки қишлоқ сув остида қолган.

Уларнинг қолдиқлари анави ерда. Фақат мен ғалаба қозондим», - дейди кўлга тикилиб.

Кеннинг дарбадарликдани кўплаб суратларидан бири. Фото: KEN SMITH

Тўққиз йил олдин ҳужжатли фильм режиссёри Лиззи Маккензи у билан алоқага чиқди. Яқинда у ҳақида «Трей дарбадари» деб номланган фильм суратга олди.

Англия марказидаги Дербишердан бўлган Кен 15 ёшида ишлай бошлаган, у Ёнғин депосини қурарди. 26 ёшда унинг ҳаёти бутун умрга ўзгариб кетади. Зиёфатдан қайтаётган Кен жиноий гуруҳ томонидан калтакланади, миясига қон қуйилиб, 23 кун ҳушсиз ётади.

«Менга ҳеч қачон тузалмаслигимни айтишганди. Бутун умрга соқов бўлиб қоласан дейишганди. Юролмаслигимни айтишганди. Бироқ мен уддаладим. Ана ўшанда бошқаларнинг қоидаларига кўра эмас, ўз қоидаларим бўйича яшашга қарор қилдим», - дея ҳикоя қилади у.

Кен дунёнинг турли чекка бурчакларини танлаб саёҳат қилишни бошлайди. Канаданинг Аляска билан чегарасидаги Юкон ҳудудида хаёлига йўлни бошқа томонга буриб, боши оққан тарафга кетиш фикри келди.

URUNA PRODUCTIONS

Кен 37,5 минг километр пиёда юради ва деярли ўн йил мобайнида уйида бўлмайди.

Бу вақт ичида ота-онаси вафот этган. Бу ҳақида у уйга келгач билган. У ҳеч нарса ҳис қилмаганини айтади. «Мен нима юз берганини дарҳол англамадим», - дейди у. Энди ватанида уни ҳеч нарса ушлаб қолмасди. Кен яна мақсадсиз йўлга отланади. Буюк Британияни кезиб чиқади, Раннох Мур қўриқхонасида унинг саргардонлигига якун ясалади. Кен ўзи қолишни истаган жойни топганди.

80-йиллар ўртаси. Кен эндигина ўз уйини қурди

Ёлғизликдаги ҳаёт хатарлар билан боғлиқ. Улар охир-оқибат ўзини кўрсатди. 2019 йилнинг февраль ойида қор босган ўрмонда Кенда инсульт юз берди. Уни ўзи қочиб кетган цивилизация қутқарди. Дарбадарнинг ёнида Лиззи Маккензи совға қилган радио маёқ бор эди ва у SOS сигналини юборди. Ёрдам чақириғи GPS тизими спутниги орқали ўтиб, Техас штатининг Ҳюстон шаҳрида қабул қилинди. Америкаликлар зудлик билан Буюк Британия ҳукуматига хабар беришди ва Кенни яқинда жойлашган шаҳар Форт-Уильямдаги касалхонага олиб келишди.

Етти кун давомида шифокорлар унинг ҳаёти учун курашишди ва жамиятга қайтиб, шаҳардаги хонадонлардан бирига жойлашиш, кекса фуқароларни парвариш қилиш хизматларидан фойдаланишга кўндирмоқчи бўлишди. Бироқ Кен фақат бир нарса – ўз кулбасига қайтишни истарди.

У айнан шундай йўл тутди. Бироқ энди хотираси ва кўриш қобилияти пасайгани сабабли одамлардан кўпроқ ёрдам олишига тўғри келяпти. Ўрмончи ҳар икки ҳафтада унга егулик олиб келади, Кен унга нафақасидан пул тўлайди.

URUNA PRODUCTIONS

Тахминан бир йилдан кейин жароҳат олгани сабабли яна касалхонага олиб келинди. Бироқ у ўз фикрида қатъий туриб олган.

«Мен умримнинг охиригача шу ерда қоламан. Турли воқеаларни бошдан кечирдим, ҳечқиси йўқ. Барчамиз Ерда абадий эмасмиз. Эртами, кечми яна касал бўламан, ёки яна нимадир бўлади. Мен билан ҳам бошқалар билан юз берган ҳолат содир бўлади. Бироқ 102 ёшгача яшашга умид қиламан», - дейди у. 

Top