Жамият | 20:22 / 17.11.2021
9849
2 дақиқада ўқилади

Сардоба сув тошқинида вайрон бўлган масжид қайта қурилди

Сирдарёда Сардоба сув омбори ўпирилиши оқибатида буткул вайрон бўлган “Юсуф” жоме масжиди қайта қурилиб, фойдаланишга топширилди. 2021 йил 16 ноябрь куни масжиднинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Вақф хайрия жамоат фонди

Вақф хайрия жамоат фонди томонидан ҳомийлар билан ҳамкорликда қайтадан қуриб битказилган мазкур масжидни очиб бериш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров, Вақф фонди раҳбари Яҳё домла Абдураҳмонов, вилоят мутасаддилари ва бошқа меҳмонлар ташриф буюрди.

Фото: Вақф хайрия жамоат фонди
Фото: Вақф хайрия жамоат фонди

“Юсуф” масжиди 1993 йилда ҳашар йўли билан қурилган ва ўтган давр мобайнида унинг биноси эскирган бўлиб, ўтган йилги Сардоба сув омбори тошқини сабаб буткул вайрона ҳолатга келган эди.

Жоме масжиди биносини қайта қуриш ишлари 2020 йилнинг июнь ойидан Вақф хайрия жамоат фонди томонидан ҳомийларни жалб қилган ҳолда бошланган эди. Айни дамда масжид тўлиқ янгиланди. Масжиднинг катта хонақоҳида 750 киши, айвон қисмида эса 1000 киши ибодат қилиши мумкин. Бинонинг узунлиги 24 метр, эни эса 18 метрни ташкил этади. Масжидга 19 метрлик гумбаз ҳам ўрнатилган.

Масжидга ёндош қилиб замонавий, барча қулайликларга эга таҳоратхона, фуқароларни қабул қилиш хонаси, имом хатиб ва ноиб имомлар учун ҳам алоҳида хоналар бунёд этилди. Масжид ҳудуди ободонлаштирилиб, мевали ва манзарали дарахтлар, гуллар экилиб чиройли масканга айланди.

Фото: Вақф хайрия жамоат фонди
Фото: Вақф хайрия жамоат фонди
Фото: Вақф хайрия жамоат фонди
Фото: Вақф хайрия жамоат фонди
Фото: Вақф хайрия жамоат фонди

Мавзуга оид