Толиблар Афғонистонда очарчилик улар ҳокимият тепасига келишидан аввал пайдо бўлганини билдирди
Мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд “Толибон” шакллантирган ҳукумат инклюзив ва аёллар ҳуқуқини таъминловчи эканлигини айтди.
“Толибон” ҳаракати мамлакатдаги озиқ-овқат инқирози аввалги режим вақтида пайдо бўлган деб ҳисоблайди. Бу ҳақда вақтинчалик ҳукумат раиси мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд маълум қилди.
“Афғонистон ислом амирлиги зиммасидаги барча мажбуриятларни бажаради, аммо ҳозир мамлакатда амирлик ҳокимияти ўрнатилгунига қадар пайдо бўлган очарчилик ва нархлар ўсишига дуч келганмиз. Яқин вақт ичида барча муаммоларни ҳал қиламиз. Биз афғонистонликлар ҳаёти ва мулки хавфсизлигини таъминлаймиз”, — деди у.
У шу билан бирга, “Толибон” шакллантирган ҳукумат инклюзив ва аёллар ҳуқуқини таъминловчи эканлигини айтди.
“Таълим ўғил болалар учун ҳам, қизлар учун ҳам мажбурий ҳисобланади. Ҳозирда қизларнинг исломий меъёрлар асосида таълим олишига мос келадиган шароит яратиш устида иш олиб борилмоқда. Аёллар ҳуқуқи қайси вақтда кўпроқ ҳурмат қилингани борасида одамлар ўзлари хулоса қилсин: аввалги раҳбарият давридами ёки ҳозирми? Аввалги ҳукумат инклюзив эдими ёки ҳозиргисими? Одамлар тўғри хулосага келиши керак”, — деди вақтинчалик ҳукумат раиси.
Мавзуга оид
18:20 / 18.12.2024
Ўзбекистон 2025 йилда ҳам Афғонистонга электр энергиясини етказиб беради
17:52 / 07.12.2024
Қирғизистон президенти АҚШ ва Европани «Толибон»ни тан олишга чақирди
17:43 / 03.12.2024
Афғонистонда TAPI газ қувури қурилиши бошланди
23:50 / 29.11.2024