21:08 / 05.12.2021
59100

Олмахон овлаган леопард, тимсоҳ қуваётган йўлбарс ва ялқов айиқ: Ёввойи табиат фотосуратчилар нигоҳида

Танловда табиий муҳитда яшайдиган ҳайвонларнинг энг чиройли суратлари намойиш этилган.

Nature InFocus танлови – Осиёдаги энг йирик ёввойи табиат суратлари фестивали. Унда исталган киши иштирок этиши мумкин – танлов географияси доимий равишда кенгайиб бормоқда. Пандемия туфайли икки йилдан бери тақдирлаш маросими онлайн режимда ўтказилмоқда.

Дастурда бешта йўналишдаги суратлар тақдим этилди:

  • Жониворлар портретлари;
  • Ёввойи табиат ва табиий муҳитда яшайдиган жониворлар;
  • Ижодий табиат суратлари;
  • Табиатни қўриқлаш масалалари;
  • Жониворларнинг хулқ-атвори.

“Жониворларнинг хулқ-атвори” номинациясида Приянка Рахут Митра ғолиб бўлди. У олган суратда леопард улкан ҳинд олмахонини тутишга муваффақ бўлган.

Фото: Priyanka Rahut Mitra

Мазкур йўналишда Ражат Субхра Праманик кумушга сазовор бўлди. У йўлбарс ўз ҳудудидан тимсоҳни қуваётганини суратга олган. Сурат Рожастон штатидаги миллий боғда олинган.

Фото: Rajat Subhra Pramanick

Шувам Садхукан учинчи ўринни қўлга киритди. Суратда икки ҳашарот акс этган.

Фото: Shuvam Sadhukhan

Кушал Гуттедаром томонидан Кенияда олинган сурат ҳайъат аъзоларининг алоҳида эътиборига сазовор бўлди. Фотосуратчи ов жараёнидаги шерни суратга олишга муваффақ бўлган.

Фото: Kushal Guttedar

“Ёввойи табиат ва табиий муҳитда яшайдиган жониворлар” номинациясида ҳиндистонлик Лакшита Карунарата ғолиб бўлди. У Мексика тоғларида дам олаётган Монарх капалаклари гуруҳини суратга олган.

Фото: Lakshitha Karunarathna

Иккинчи ўрин Ҳиндистон жанубидаги ўрмонларда тасодифан “ялқов айиқ” сифатида маълум бўлган айиқларни учратган Дийя Дваракнатга насиб этди.

Фото: Divya Dwaraknath

Бу йўналишда бронза ҳинд леопарди қиёфасини суратга олган Шиванг Мехтага берилди.

Фото: Shivang Mehta

Ёввойи табиат акс эттирилган яна бошқа кадрлар, ҳакамлар ҳайъати эътиборига сазовор бўлган суратларни Nature InFocus танлови сайтида томоша қилиш мумкин.

Top