Ўзбекистон | 18:11 / 10.12.2021
3129
2 дақиқада ўқилади

Тиббиёт муассасаларида лаборатория хизматлари кўрсатишнинг мутлақо янги тизими жорий этилади - Президент

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида эндокрин касалликларнинг олдини олиш, уларни эрта аниқлаш ва даволаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Фото: Boston Globe via Getty Images

Kun.uz мухбири хабарига кўра, давлат раҳбари тиббиёт муассасаларида лаборатория хизматлари кўрсатишнинг мутлақо янги тизими жорий этилишини маълум қилди.

Бунда:

- икки ой муддатда лаборатория таҳлиллари нормативлари халқаро тажриба асосида тўлиқ қайта кўриб чиқилиб, янгиланади;

- туманларда оилавий ва марказий поликлиника, марказий шифохона ҳамда шошилинч тиббий ёрдам бўлими лабораториялари мақбуллаштирилиб, тун-у кун ишлайдиган марказий лабораториялар ташкил этилади;

- уларга оилавий поликлиника ва шифокор пунктларидан материалларни йиғиб олиш учун транспорт воситалари олиб берилади;

- келгуси йил давомида марказий лабораториялардаги 1 мингдан зиёд шифокорлар ва 3 мингдан ортиқ ўрта тиббиёт ходимларининг малакаси оширилади.

Давлат раҳбари лаборатория таҳлилларига хусусий секторни жалб қилиш бўйича ижобий тажрибани жорий қилиш масаласига тўхталди.

Мирзо Улуғбек, Юнусобод ва Оқолтин туманлари тиббиёт бирлашмалари таркибида бўлган шифохона ва поликлиникаларга қарашли лабораториялар аутсорсинг асосида хусусий секторга берилган.

Хусусий лаборатория таҳлиллар учун биоматериалларни ўзи махсус транспорт орқали йиғиб, уларнинг натижаларини электрон тизим орқали шифокорларга тақдим қилмоқда.

Натижада, давлат тиббиёт муассасаларида бир ойда ўртача 20 мингта таҳлил ўтказилган бўлса, хусусий лаборатория томонидан бу кўрсаткич 30 мингтага етказилган.

Шуларни инобатга олиб, Тошкент шаҳрининг барча туманлари, Тошкент вилоятининг 5 та тумани, бошқа вилоятларда биттадан туман ва шаҳарда 2022 йил давомида ушбу тажрибаларни синовдан ўтказиш топшириғи берилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди