Жамият | 20:50 / 24.12.2021
13932
4 дақиқада ўқилади

“Ишламаган тишлайди” – дейди PCG компаниясининг асосчиси, бизнесни бошқариш бўйича эксперт Иброҳим Гулямов

McDonald’s’нинг 38 000 ресторани бор, Ричард Брэнсон 400 дан ортиқ компанияни бошқаради, миллиардер Уоррен Баффетт 80 фоиз вақтини илм олишга ва янги ғоялар устида ишлашга сарфлайди. Агар сиз ҳам шундай муваффақиятларга эришмоқчи бўлсангиз, албатта, ушбу кўрсатувни томоша қилишни тавсия қиламиз.

“Трансформация” кўрсатувининг навбатдаги сони асосан компания ва фирмалар раҳбарларига бошқарувдаги энг муҳим нуқталарни эслатиб ўтади.

Бизнес-тренер Иброҳим Гулямовдан омадли бизнесга асос солиш ҳақида кўрсатмалар

Омадли бизнесга эга бўлиш осон эмас. Ўзбекистонда ҳам бунга эриша олган ва бу борадаги билимларини бошқалар билан бўлиша оладиган бизнесменлар саноқли даражада. “Трансформация” кўрсатувининг навбатдаги сони кўп сонли муштарийларнинг талабларига биноан "Perfect Consulting Group” компанияси раҳбари, бизнес-консултант, амалиётчи, маркетолог, реклама ва савдо бўйича мутахассис Иброҳим Гулямов билан ташкил этилди. Суҳбатда  ишчи кучи қабул қилишда, бизнеснинг юришиб кетишида ташкил қилинадиган тизим ҳақида билдирилган фикрлар барча тадбиркор ҳамда бу фаолиятни бошлаш ниятида бўлганлар учун қимматли маслаҳатлар берилди.

“Бизнесда таниш-билишчилик бизнес ривожига салбий таъсир қилади”

Тадбиркорнинг фикрича, хусусий бизнесда таниш-билиш, қариндошчилик ё муваффақият, ё энг катта муваффақиятсизлик бўлиши мумкин: “Бизда тадбиркорлар аксарият ҳолатларда ўз яқинларини, қариндошларини ишга олишади. Лекин унинг яхши фаолият кўрсатмаслиги бошқаларга ҳам ёмон ўрнак бўлиб, иш сусайишига олиб келади. Уни ишдан ҳайдаш ўзаро инсонийлик жиҳатдан тўғри келмаслиги, ҳайдамаслик эса корхона обрўйи ва ишга салбий таъсир қилади”.

Тадбиркорлар ходимларни ишга қабул қилишда йўл қўядиган хатолар устида ҳам тўхталиб ўтди. Ходимларни нотўғри танлаш ва уларни ўз жойига қўймаслик тадбиркорни нафақат бизнесдаги муваффақиятлардан, балки шахсий ҳаётидаги эркинликдан ҳам айириши мумкин.

“Ҳаммасини ўзи бажаришни истаган тадбиркорнинг бизнеси “буксовать” қилади ”

 “Бизнес эгалари томонидан бизнеснинг юришмаслигига, бир жойда “депсиниб” қолишига сабаб бўлувчи омиллар - улар ҳамма жараёнда иштирокчи бўлишларидир. Тадбиркордаги қўрқув ҳамма ишни ўзи бажариш ёки иштирок этиш учун уринишга сабаб бўлади. Бизнес эгасининг ҳар бир ўринда аралашуви эса бизнеснинг юришига халақит беради. Раҳбар бошқарувчи бўлиши ва жараёнда унинг иштироки минимал бўлиши лозим”.

Шунингдек:

  • Корхоналарда янги ва яхши ходимлар орасида ҳам шаклланаётган “ўғирлик қилиш маданияти”;
  • Машҳур жумланинг янги талқини: “Ишламаган тишлайди”;
  • Корпоратив маданиятни шакллантириш;
  • Бизнесда тизимли бошқарувни йўлга қўйиш;
  • “Ўлчадингми - кес, кесмоқчимисан – ўлча” тамойили асосида иш юритиш бобида тегишли тавсияларга эга бўлиш имконияти.

Кўп марта ўлчаб кесишга “дух”и етмаётганлар бу суҳбатдан кейин қатъий тўхтамга келишлари аниқ. Бизнес-консултант Иброҳим Гулямов билан суҳбатда тадбиркорликнинг барча зарурий жиҳатлари ҳақида билиб олиш мумкин.

Кўрсатув бош ҳомийси: "Chaqmoq Plast" савдо белгиси. Тел: +998 94 257 33 77

Ҳомий: "Yangi Hasanboy" турар жой мажмуаси: instagram.com/yangi_hasanboy

Кўрсатув муаллифи ва бошловчи – Аббос Ризқиев.
Тасвирчи – Мирвоҳид Мирраҳимов.

Мавзуга оид