23:34 / 27.12.2021
10462

Globe Soccer Awards. Мбаппе — йилнинг энг яхши ўйинчиси, Манчини — энг яхши мураббий. Бошқа номинацияларда ҳам ғолиблар аниқланди

Дубайда Globe Soccer Awards маросими бўлиб ўтди ва унда бир қатор номинацияларда 2021 йилнинг энг яхшилари аниқланди.

Фото: Reuters

Франция миллий жамоаси билан Миллатлар Лигасида, «ПСЖ» сафида мамлакат Кубогида ғолиб бўлган ҳужумчи Килиан Мбаппе йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Энг яхши футболчи бўлиши кутилган ҳужумчи Роберт Левандовскига («Бавария»/Польша) Марадона соврини ва Тик-ток обуначилари талқинига кўра йил футболчиси мукофоти топширилди.

Фото: twitter.com

Италия миллий жамоаси билан Европа чемпионатида зафар қучган Роберто Манчини энг яхши мураббийга айланди.

Фото: Globe Soccer Awards

Барча номинациялар ғолиблари билан танишинг:

  • Энг яхши футболчи — Килиан Мбаппе («ПСЖ»/Франция);
  • Энг яхши мураббий — Роберто Манчини (Италия);
  • Тик-ток обуначилари талқинига кўра энг яхши футболчи — Роберт Левандовски («Бавария»/Польша) 
  • Энг яхши ҳимоячи — Леонардо Бонуччи («Ювентус»/Италия) 
  • Энг яхши дарвозабон — Жанлуижи Доннарумма («ПСЖ»/Италия) 
  • Энг яхши клуб — «Челси» (Англия) 
  • Энг яхши миллий жамоа — Италия
  • Марадона соврини — Роберт Левандовски («Бавария»/Польша) 
  • Барча даврларнинг энг яхши тўпурари — Криштиану Роналду («МЮ»/Португалия)
  • Фаолияти учун — Роналдиньо (Бразилия)
  • Энг яхши спорт директори — Чики Бегиристайн («Манчестер Сити»)
  • Энг яхши агент — Федерико Пасторелло
Top