Ўзбекистон | 18:46 / 06.01.2022
9367
2 дақиқада ўқилади
Uzbekistan Airways Қозоғистон шаҳарларига парвозларни бекор қилди
Uzbekistan Airways 13 январгача Олмаота, Ақтўбе ва Ақтауга режалаштирилган парвозларни бекор қилди.
Ўзбекистоннинг бир нечта шаҳарларидан Қозоғистон вилоятларига парвозлар бекор қилинди.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси матбуот хизмати хабар қилишича, 8 январдан 13 январгача режалаштирилган 5та рейс бекор қилинган.
- HY761/762/763/764 «Тошкент — Олмаота — Тошкент»;
- HY767/768 «Самарқанд — Олмаота — Самарқанд»;
- HY9729/9730 «Нукус — Ақтўбе — Нукус»;
- HY9725/9726 «Урганч — Ақтау — Урганч»;
- HY9727/9728 «Нукус — Ақтау — Нукус».
Парвозлар самолётлар етиб борадиган аэропортларнинг техник сабабларига кўра қолдирилган.
Бекор бўлган парвоз йўловчилари авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олиш ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эга ҳисобланади.
«Тўғри тушунишингизга умид қиламиз», дейилади хабарда.
- Uzbekistan Airways 5 январь куни дастлаб Ақтауга мунтазам парвозларни бекор қиганди. Кейинроқ Олмаота ва Ақтўбега режалаштирилган парвозлар ҳам бекор бўлди.
- Эслатиб ўтамиз, 2 январь куни Қозоғистоннинг Манғистау области Жанаўзен шаҳрида автомобиль эгалари суюлтирилган газ нархи икки бараварга (60 тенгедан 120 тенгега) кўтарилганидан норози бўлиб, оммавий митингга чиқишди ва кейинги кунларда намойишлар бутун мамлакат бўйлаб ёйилди.
Мавзуга оид
17:04 / 11.12.2024
Қозоғистонда куйдирги сабабли чорва учун мажбурий карантин жорий этилди
13:28 / 10.12.2024
Uzbekistan Airways талабалар учун чипталарга чегирма эълон қилди
23:39 / 30.11.2024
Uzbekistan Airways тўққиз ойда 477,1 млрд сўм соф фойда кўрди
21:21 / 30.11.2024