Тошкент вилоятида бир йил ичида 2400 га яқин киши муддатидан олдин жазодан озод бўлди
Тошкент вилоятида пробация ҳисобида турувчи шахслардан 2398 нафари 2021 йил давомида муддатидан илгари шартли равишда жазодан озод этилди.
Сайёр судларда жазодан озод этилганлар меҳнатга ҳалол муносабатда бўлгани ва чекловларга тўлиқ риоя этгани инобатга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИББ Пробация бўлими хабар қилди.
Шу билан бирга, суд томонидан белгиланган чекловларга амал қилмай, жазони ўташдан қасддан бўйин товлаб юргани учун 155 нафар шахс озодликдан маҳрум қилиш жойига қайтарилган.
Қайд этилишича, жазодан озод қилинган шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш бўйича 134 марта меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, уларнинг 3 793 нафари ишга жойлаштирилган. Шунингдек, 422 нафари касбга йўналтириш бўйича бепул ўқув курсларига бориши таъминланган, 220 нафари қайта касбга йўналтириш бўйича ўқитилган.
Пробация хизмати – ахлоқ тузатиш, озодликни чеклаш, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ва мажбурий жамоат ишлари жазоларини, шунингдек, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазонинг ўталмаган қисмини ахлоқ тузатиш, озодликни чеклашга алмаштирилган жазоларни ижро этиш, шартли ҳукм қилинган ва жазони ўташ муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларнинг хулқ-атвори устидан назорат қилиш бўйича ваколатли хизмат.
Мавзуга оид
23:07 / 21.12.2024
Тошкент вилоятида чиқинди полигонлари хизмат нархи оширилади
16:16 / 17.12.2024
Тошкент вилоятида 8,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган цех фош этилди
20:14 / 16.12.2024
Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
21:41 / 14.12.2024