10:42 / 18.01.2022
27444

Коронавирус: Кунлик ўсиш бироз пасайди, Тошкентдаги ҳолатлар юқорилигича қолмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда кунлик касалланиш ҳолатлари бироз пасайганини маълум қилди.

Фото: Kun.uz

«2022 йил 17 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 207057 (+935) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Бу бир кун олдинги ҳолатлардан 102тага кам - 17 январь куни ССВ Ўзбекистонда пандемиядаги рекорд қайд этилиб, 1037та янги касалланиш ҳолати ҳақида хабар берганди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 30 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 23 нафари Андижон вилоятида,
  • 28 нафари Бухоро вилоятида,
  • 32 нафари Жиззах вилоятида,
  • 18 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 9 нафари Навоий вилоятида,
  • 39 нафари Наманган вилоятида,
  • 57 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 24 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 16 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 26 нафари Фарғона вилоятида,
  • 33 нафари Хоразм вилоятида,
  • 134 нафари Тошкент вилоятида,
  • 466 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 38 нафар,
  • Андижон вилоятида 36 нафар,
  • Бухоро вилоятида 10 нафар,
  • Жиззах вилоятида 29 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 13 нафар,
  • Навоий вилоятида 4 нафар,
  • Наманган вилоятида 27 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 52 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 21 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 11 нафар,
  • Фарғона вилоятида 39 нафар,
  • Хоразм вилоятида 20 нафар,
  • Тошкент вилоятида 182 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 197 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 199872 (+679) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, коронавирусга чалинган беморларнинг 4 нафари вафот этиб, расмий статистика бўйича касалликдан вафот этганлар сони 1522 нафарни ташкил қилди.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top