22:42 / 25.01.2022
10195

Ичимлик суви тикланган ҳудудлар ҳақида маълумот берилди

Kun.uz сўровига биноан Уй-жой хизмат кўрсатиш вазирлиги аҳолининг ичимлик сув таъминоти тикланган ҳудудлар ҳақида маълумот берди. 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, соат 18:00да Тошкент шаҳрининг 12 туманида ичимлик суви таъминоти қисман тикланган.

Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида соат 16:55дан 17:25гача сув таъминоти тўлиқ тикланган.

Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги «Мингтут» бош сув иншоотига электр энергияси берилиб, Қўқон шаҳри аҳолисининг ичимлик суви таъминоти тўлиқ тикланди.

«Наманган сув таъминоти» МЧЖ тасарруфидаги «Қизилравот» ва «Курашхона» сув олиш ва узатиш иншоотларида электр энергияси берилиб, ичимлик суви таъминоти тикланмоқда.

«Дамхўжа сув таъминоти» МЧЖ сув ишлаб чиқариш иншоотидаги барча насослар ишга туширилиб, сув таъминоти тўлиқ тикланди.

Андижон ва Хонобод туманларида ичимлик суви таъминоти узилмаган.

Шунингдек, ичимлик суви таъминоти тўлиқ тикланган ҳудудлар:

  • Бухоро вилоятининг Олот, Вобкент, Қоровулбозор, Қоракўл, Пешкў (Челангу сув иншоотидан), Ромитан туманлари;
  • Жиззах вилоятининг Бахмал, Ғаллаорол тумани;
  • Навоий вилоятининг Ғазғон, Конимех, Навбаҳор, Нурота, Кармана туманлари;
  • Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри;
  • Сурхондарё вилояти Денов, Сариосиё, Узун туманлари;
  • Сирдарё вилоятининг Гулистон, Янгиер, Боёвут, Гулистон, Сайҳунобод, Мирзообод, Ховос туманлари;
  • Тошкент вилоятининг Ангрен, Олмалиқ, Чирчиқ, Оҳангарон, Бекобод шаҳарлари. Бўстонлиқ, Паркент, Юқори Чирчиқ, Қибрай туманлари;
  • Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳри, Данғара тумани;
  • Хоразм вилоятининг Урганч ва Янгибозор туманларидан бошқа барча ҳудудлари.

Вазирлик матбуот хизмати яқин соатларда Тошкент шаҳри тўлиқ ичимлик суви билан таъминлашини маълум қилди.                      

Шунингдек, вазирлик аҳоли ва ташкилотлар мутасаддиларини хонадон ва бинолардаги иссиқлик тизими ва сув қурилмаларига эътиборли бўлиш ҳамда тизим ишга тушаётгани боис очиқ қолган жўмраклардан сув оқишининг олдини олишга чақирмоқда.

Мавзу
Ўзбекистонда блэкаут
25 январь куни Ўзбекистон бўйлаб свет ўчиб қолди. Бу барча соҳаларга жиддий таъсир қилди.
Барчаси
Top