Иккиламчи бозордан уй сотиб олиш учун ажратиладиган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш вақтинча тўхтатилди
Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси молиялаштириш манбалари аниқлангунга қадар иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ажратиладиган мақбул ипотека кредитларини қайта молиялаштиришни вақтинчалик тўхтатиб турганини маълум қилди.

Фото: Kun.uz
“Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” AЖ хабарига кўра, Ўзбекистонда ипотека бозорини такомиллаштириш мақсадида Молия вазирлиги ва Осиё тараққиёт банки ҳамкорлигида Ўзбекистонда ипотека бозорини ривожлантириш дастури ва уни 2019 — 2021 йилларда амалга ошириш концепцияси ишлаб чиқилган.
Концепцияга мувофиқ, дастурнинг асосий вазифаларидан бири Ўзбекистон президентининг 2019 йил 13 майдаги ПҚ-5715-сонли қарори иловаси билан белгиланган йўл харитасига асосан “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси”ни таъсис этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш ҳисобланади.
Дастурга мувофиқ, компания фаолиятини бошлаш учун дастлабки босқичда Осиё тараққиёт банкининг 150 миллион AҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағлари тижорат банкларининг мақбул ипотека кредитлари портфелини қайта молиялаштириш учун ажратилиши кўзда тутилган бўлиб, ушбу ресурсларни босқичма-босқич 2023 йилнинг биринчи чораги якунига қадар ўзлаштириш режалаштирилган.
“Бироқ, аҳолининг ипотека кредити ҳисобига иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олишга бўлган катта қизиқиши ҳамда тижорат банклари томонидан аҳолининг ушбу талабини қондириш мақсадида фаол кредитлар ажратиши натижасида, дастурда назарда тутилган маблағлар муддатидан аввал, яъни 2022 йилнинг биринчи чораги давомида ўзлаштириб бўлиниши кутилмоқда.
Бу ҳақда тижорат банклари 2021 йилнинг декабр ойида, дастур бўйича қолдиқ мавжуд ресурслар доирасида етарлича мақбул ипотека кредити портфеллари шакллантириши лозимлиги юзасидан Компания тарафидан ёзма равишда хабардор қилинган эди.
Бугунги кунда компания Молия вазирлиги ва бошқа институтлар билан биргаликда, шу жумладан, халқаро ташкилотлар билан ҳам, ипотека кредитларини қайта молиялаштириш мақсадида ресурсларни жалб қилиш бўйича фаол равишда тегишли ишларни олиб бормоқда.
Юқоридагиларни инобатга олиб, шунингдек, молиялаштириш манбалари аниқлангунга қадар, компания иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ажратиладиган мақбул ипотека кредитларини қайта молиялаштиришни вақтинчалик тўхтатиб турибди”, дейилади расмий маълумотда.
Билдирилишича, банклар мақбул ипотека кредитларини қайта молиялаштириш ишлари тикланганлиги тўғрисида компания томонидан тегишли равишда келажакда хабардор қилинади.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сурхондарёда 3 кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 9,5 йилга қамалди
Ўзбекистон | 12:23
-
Тошкентда бир кунда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганларга 11 млн сўм жарима қўлланди
Ўзбекистон | 12:06
-
ИҲЕС Украинани 2014 йил майида Одессадаги одамлар ўлимида қоралади
Жаҳон | 12:03
-
Президентга энг олий мукофот – Францияга давлат ташрифи қандай ўтди?
Ўзбекистон | 11:51
Мавзуга оид

13:21 / 24.02.2025
“Янги Ўзбекистон” массивлари учун янги ҳудудлар урбанизация тамойилларига мувофиқ танланади

15:08 / 18.01.2025
Кўп квартирали уйлар ертўласидан фойдаланганлик учун тўлов “Менинг уйим” тизимида тўланади

10:15 / 24.12.2024
Кўп квартирали уйлар қурилиши юзасидан мурожаатлар сони кўпайди

10:34 / 05.12.2024