16:27 / 02.02.2022
11542

«Барселона» Обамеянг билан шартнома имзолаганини эълон қилди

«Барселона» клуби Пьер-Эмерик Обамеянг билан шартнома имзоланганини расман маълум қилди. 

Фото: Барселона ФК

Габонлик 32 ёшли форвард «Арсенал»дан эркин агент сифатида Каталония клуби сафига қўшилди. Обамеянг ва «Барселона» ўртасида 2025 йилга қадар келишув имзоланган. Шартномада товон пули миқдори – 100 миллион евро кўрсатилган.

Аввалроқ, Лондон клуби габонлик ҳужумчи билан битимни ўзаро бекор қилгани, Обамеянг ярим мавсум каталонияликлар сафида ҳафтасига 5 минг евро маош олиши ҳақида хабар қилинганди.

Маълумот учун, Обамеянг АПЛ жорий мавсумида «канонирлар» сафида 14 ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва битта ассистга муаллифлик қилган.

Top