Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Талаба ва ўқувчиларга чипталар учун 50 фоизлик чегирмалар сақлаб қолинади
Ўқишлар анъанавий шаклга қайтаётган бўлса ҳам, самолёт ва поезд чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдоридаги чегирмалар сақлаб қолинади. Авиа ва темир йўл чипталари 7 февралга қадар бошқа муддатга бепул алмаштириб берилади.

Фото: Kun.uz
CCВ авиа ҳамда поезд чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши имтиёзи сақлаб қолиниши ҳақида маълум қилди.
«Олий таълим муассасалари, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари талабалари ҳамда ўқувчилари учун авиа ҳамда поезд чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши имтиёзи сақлаб қолинади.
Бунда, Транспорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари таълим муассасалари талабалари ҳамда академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари томонидан авиа ҳамда поезд чипталари харид қилинишини тартибли равишда талабалар ва уларнинг ота-оналари учун ташкил этади», дейилади вазирлик хабарида.
Юқоридаги вазирлик ва идораларда доимий ишлайдиган Штаблар фаолияти йўлга қўйилади.
«Умуман, ҳеч бир ўқувчи ва талаба чиптасиз қолмайди», дея қайд этади ССВ.
Шунингдек, халқаро тажрибадан келиб чиқиб, коронавирус инфекциясининг омикрон штаммининг яширин даври қисқалигини инобатга олиб, коронавирус инфекцияси тасдиқланган бемор билан мулоқотда бўлган шахсларнинг карантин муддати 14 кундан 7 кунгача қисқартирилади.
Мавзуга оид

18:27 / 21.06.2025
Чакана савдода чегирма бериш ва акция ўтказиш қоидалари белгиланиши мумкин

11:00 / 04.06.2025
Қурбон ҳайити муносабати билан ички саёҳатларга чегирмалар эълон қилинди

23:31 / 28.01.2025
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” халқни алдадими?

20:19 / 10.12.2024