«Жамиятнинг доимий тараққиёти алоҳида шахсга эмас, тизим ишлашига боғлиқ» — Содиқ Сафоев
Замонавийлашган жамиятнинг доимий тараққиётини алоҳида шахслар эмас, ички тизим қандай ишлаши таъминлайди. Бу ҳақда Халқаро мунозара клубининг «Демократлаштириш, фаол фуқаролик жамияти ва инсон ҳуқуқлари устуворлиги» мавзусига бағишланган семинарда Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев гапирган.

Содиқ Сафоев / Фото: Халқаро пресс-клуб
«Замонавийлашган жамият доимий тараққиётни таъминловчи ички механизмларга эга. Бу алоҳида шахсга эмас, тизим ишлашига боғлиқ. Механизмларнинг энг муҳимларидан бири — ҳокимиятнинг учта тармоғи ичидаги бир-бирини тийиб туриш тизими, давлат бошқаруви тизимини марказлаштириш, хусусий мулк дахлсизлигини, ривожланган фуқаролик жамиятини ва қонун устуворлигини талаб этади. Бугун Ўзбекистон чуқурроқ, мураккаброқ, фундаментал ўзгаришлар бўсағасида турибди», - дея Сафоевнинг сўзларини келтирмоқда Юксалиш ҳаракати матбуот хизмати.
Тадбирнинг яна бир қатнашчиси қозоғистонлик сиёсатшунос Досим Сатпаев эса ижтимоий тармоқлардаги муҳокамаларни бир қанча сабабларга кўра, ижобий тенденция деб атаган.
«Ижтимоий тармоқлар жамоатчиликнинг у ёки бу ҳодисаларни қизғин муҳокама қилиш нуқтаи назардан «домино эффекти»ни яратади. Фуқароларнинг бундай фаоллиги бир неча сабабларга кўра ижобий тенденция ҳисобланади.
Биринчидан, сиёсий маданият даражаси кўтарилади, чунки муайян муаммони ҳал қилишда иштирок этиш кузатилади.
Иккинчидан, кўпчилик жамиятдаги муаммолар ҳақида ташвишлана бошлайди.
Учинчидан, волонтёрлар ҳаракати кўз ўнгимизда ривожланади, бу эса истиқболдаги фуқаролик жамиятининг асосларидан биридир. Зеро, қонун доирасидаги ҳар қандай фуқаролик фаолияти ичкаридан бўладиган ижтимоий тажовузлардан яхшироқдир», - деган сиёсатшунос.
Маълум қилинишича, Марказий Осиё давлатларининг «ақл марказлари» ва фуқаролик жамияти институтларинг вакиллари иштирокида ўтказилган тадбир «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати томонидан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Конрад Аденауэр номидаги фонднинг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси кўмагида ўтказилган.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Россиянинг навбатдаги манипуляциялари». Зеленский Путиннинг ўт очишни тўхтатиш таклифига берган жавобини изоҳлади
Жаҳон | 01:23
-
Миср Исроил ва ҲАМАСга 60 кунлик сулҳ бўйича янги режани таклиф қилди
Жаҳон | 00:41
-
Индонезия президенти коррупционерлар учун қамоқхона қурилишини эълон қилди
Жаҳон | 23:54 / 13.03.2025
-
Трамп Путиннинг ўт очишни тўхтатиш борасидаги баёнотини «умидбахш, лекин тўлиқ эмас» деб атади
Жаҳон | 23:23 / 13.03.2025
Мавзуга оид

16:39 / 02.12.2024
“Ташқи сиёсат концепцияси ёпиқ бўлиши мумкин эмас” — Содиқ Сафоев

13:50 / 02.12.2024
Дунёда шундай қишлоқ бор: унга эркаклар кириши тақиқланган

13:56 / 19.11.2024
Танзила Норбоева Сенат раиси лавозимига қайта сайланди

15:20 / 26.10.2024