18:26 / 04.03.2022
33774

Кремль Қодировнинг Путиндан Киев ва Харьковни тезроқ эгаллашга буйруқ бериш тўғрисидаги илтимосига изоҳ берди

Аввалроқ Чеченистон раҳбари Путиндан жангчиларга Киев, Харьков ва Украинанинг бошқа шаҳарларини тезроқ эгаллашга буйруқ беришини сўраганди. 

Фото: РИА Новости

Россия президенти Владимир Путин Украинадаги махсус операция бўйича турли таклифлар олмоқда ва бу борадаги қарорни шахсан ўзи қабул қилади, деди Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков.

Песков Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг Киев ва Харьковни тезроқ эгаллашга буйруқ беришини илтимос қилганини шундай изоҳлади.

«Ҳарбий санъатга оид масалаларни изоҳлаш менинг ваколатимга кирмайди. Олий бош қўмондон бундай таклифларни ҳам олмоқда. Бу операция давомида олдинда турган вазифаларни қандай бажариш борасидаги қарорни ҳам айнан олий бош қўмондон қабул қилади», — деди Кремль вакили.

Аввалроқ Чеченистон раҳбари Путиндан жангчиларга Киев, Харьков ва Украинанинг бошқа шаҳарларини тезроқ эгаллашга буйруқ беришини сўраганди. 

Унинг сўзларига кўра, Россия қуролли кучлари жанговар вазифаларни бажаришда «аъло натижаларга» эришган.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top