Қозоғистонда январь ойи воқеаларида ҳалок бўлганлар сони 230 кишини ташкил қилган
Қозоғистон парламенти мажлисининг ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда, унда Бош прокуратуранинг январь ойидаги воқеалар бўйича маълумотлари эълон қилинди.
Қайд этилишича, дастлабки босқичда митинглар тинч ўтган, 4-5 январь кунлари зўравонлик ҳолатлари кузатила бошланган.
«Дастлабки босқичда митинглар тинч ўтди. Намойишчиларнинг сиёсати йўқ эди, улар ижтимоий-иқтисодий характердаги талабларни илгари сурди. Барча йиғилишлар дастлаб тинч эди, лекин тез орада назоратдан чиқиб кетди. Ҳокимлар, депутатлар жамоат тартибини бузмаслик талаби билан кўп маротаба халқ олдига чиқишган», деди Қозоғистон бош прокурори Берик Асилов.
Унинг маълум қилишича, 4-5 январь кунлари 11 та вилоятда зўравонлик ҳолатлари кузатила бошланган.
«4-5 январь кунлари 11 вилоятда зўравонлик босқичи бошланди. Ташкилотчилар аниқ режа асосида ҳаракат қилди. Ҳаммаси WhatsApp ва Telegram орқали мувофиқлаштирилди. Гуруҳларнинг бир қисми дўконларни вайрон қилиб, талон-торож қила бошлади. Бошқа қуролли гуруҳлар ҳокимликлар, МХҚ, полиция, Президент қароргоҳи ва бошқа биноларни эгаллаб олди. Улар кордондан қандай ўтишни билган», деди бош прокурор.
Берик Асиловга кўра, акцияларнинг пировард мақсади ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олиш бўлган.
«Миллий хавфсизлик қўмитаси давлатга хиёнат ва ҳокимиятни эгаллаб олишга уриниш бўйича 15 та иш очган. Январь воқеаларидан кейин 3 777 та жиноят иши қўзғатилган.
Январь воқеалари оқибатида 230 киши ҳалок бўлган, улардан 19 нафари ҳарбийлар ва хавфсизлик ходимларидир», деди мамлакат бош прокурори.
Мавзуга оид
17:04 / 11.12.2024
Қозоғистонда куйдирги сабабли чорва учун мажбурий карантин жорий этилди
14:07 / 06.08.2024
Бангладешда икки кун ичида 231 киши ҳалок бўлди
11:06 / 05.08.2024
Британияда тартибсизликлар туфайли яна 150 киши ушланди
09:00 / 05.08.2024