16:10 / 20.03.2022
14970

Самарқанд шаҳрида Наврўз сайли кўтаринкилик билан ўтказилди

20 март куни Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номидаги марказий истроҳат боғида вилоят ва шаҳар аҳолиси учун Наврўз тантаналари кўтаринки руҳда ўтказилди.

Бир неча кун ёғган ёмғирдан сўнг булутлар чекиниб, осмонда қуёш чарақлаб туриши ҳам халқ сайлида жуда кўп одам йиғилишига сабаб бўлди.

Турли ташкилотлар, айниқса ёшлар баҳор дастурхонини миллий таомлар билан безаб, фольклор-этнографик гуруҳлар баҳорни ва ёшликни тараннум этувчи миллий куй-қўшиқлари ва чиқишлари билан йиғилганларга хуш кайфият улашишди.

Kun.uz мухбири байрам сайлидан фоторепортажни эътиборингизга ҳавола қилади.

Фотосуратлар муаллифи: Фахриддин Ҳотамов.

Top