22:50 / 21.03.2022
27803

АҚШ элчиси Байденнинг Путин ҳақидаги сўзларидан сўнг Россия ТИВга чақиртирилди

Аввалроқ АҚШ президенти россиялик ҳамкасбини «ҳарбий жиноятчи» деб атаганди.

Фото: РИА Новости

Россия ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Москвадаги элчиси Жон Салливанни чақиртирди ва унга норозилик нотасини топширди. 

Қайд этилишича, бунга АҚШ президенти Жо Байденнинг Россия президенти Владимир Путин ҳақида айтган сўзлари сабаб бўлган.

Аввалроқ АҚШ президенти россиялик ҳамкасбини «ҳарбий жиноятчи» деб атаганди.

Оқ уй раҳбари Fox News телеканали журналисти саволига шундай жавоб қайтарган.

Байден дастлаб унинг саволига «йўқ» деб жавоб қилган. Сўнгра ортига қайтиб «У ҳарбий жиноятчи», деган.

Top