13:26 / 29.03.2022
22956

Мини-футбол бўйича ДХХ раиси кубогига старт берилди

Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати ҳамкорлигида 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ Раиси кубоги мусобақаларига старт берилди.

Сўнгги йилларда анъанавий равишда ўтказилаётган ушбу мусобақа ўтган йилда 60 мингдан зиёд ёшларни ўз атрофида бирлаштиришга эришганди. Турнирда иштирокчилар 3 босқичда бош соврин учун кураш олиб борадилар.

I-босқич – туман саралаш мусобақалари 2022 йилнинг апрель-май ойларида,
II-босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бўйича саралаш мусобақалари июнь-июль ойларида,
III-босқич – республика бўйича финал мусобақалари август ойида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги мусобақада Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани, "Самарқанд" МФЙ жамоаси ғолибликни қўлга киритганди.

Top