Осиё Чемпионлар Лигасида 5-тур ўйинлари бошланди.
D гуруҳида «Пахтакор» (3) Эроннинг «Сепахон» (7) клубига қарши иккинчи ўйинда ҳам мағлубиятга учради. Форслар ғалаба тўпини қўшиб берилган дақиқаларда киритишди.
Натижада Ўзбекистон чемпиони муддатидан аввал — охирги тур олдидан сўнгги ўринни эгаллаши маълум бўлди.
Гуруҳнинг иккинчи баҳсида мезбон «Ат Таъавун» (7) Қатарнинг «Ад Дуҳайл»и (9) билан ўйнайди.
ОЧЛ. 5-тур
Сепахон — Пахтакор 2:1
22 апрель. Саудия Арабистони
Голлар: Шаҳбоззода (76, 90+3) — Алижонов (79).
Пахтакор — Санжар Қувватов, Ҳожиакбар Алижонов, Алексей Ларин, Шерзод Аъзамов, Фарруҳ Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Оливер Шаркич, Азиз Турғунбоев (Шаҳриёр Жабборов, 90+2), Сардор Рашидов (Аббос Файзуллаев, 73), Ҳожимат Эркинов.
Сепахон — Мазаҳери, Маҳди, Исмоилифар, Нурафкон, Гвелесиани, Ҳуссайни (Шаҳбоззода, 67), Аҳмадзода (Жаҳони, 57), Муҳаммади, Карими (Мирзои, 85), Салмани (Моҳкамкар, 57), Моғанлу.
Огоҳлантиришлар: Аҳмадзода (40), Собирхўжаев (44), Карими (59), Ҳамробеков (74), Шаҳбоззода (80), Аъзамов (83).