Жаҳон | 20:31 / 03.05.2022
14070
1 дақиқада ўқилади

Ма исмли шахс ҳибсга олингани тўғрисидаги хабардан сўнг Alibaba акциялари нархи тушиб кетди 

Қўлга олинган шахс компания асосчиси Жек Ма эканлиги тўғрисида миш-мишлар тарқалиши инвесторларни чўчитиб юборди. 

Фото: Getty Images

Хитой марказий телевидениеси (CCTV) Ҳанчжоу шаҳрида Ма исмли шахс ҳокимиятни ағдаришга уринишда айбланиб ҳибсга олинганини хабар қилганидан сўнг Alibaba компанияси акциялари нархи 6,4 фоизга пасайди. 

Хабарда қўлга олинган шахснинг тўлиқ исм-шарифи берилмаганди. Ҳанчжоу шаҳрида Alibaba Group компаниясининг бош қароргоҳи жойлашгани сабабли қўлга олинган шахс компания асосчиси Жек Ма эканлиги тўғрисида миш-мишлар тарқалди. 

Кейинроқ CCTV хабарни таҳрирлади ва ҳибсга олинган шахс 1985 йилда туғилган Ма Муму эканлигини маълум қилди. Хабарда айтилишича, у интернетда «якуний мақсади океанортидаги кучлар ёрдамида ҳокимиятни ағдариш» эканлигини ёзган. 

Мазкур хабардан сўнг Alibaba акциялари нархи яна кўтарилди.

Мавзуга оид