Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
Пекин маъмурияти Шанҳайдаги ҳолат такрорланмаслиги учун кескин чоралар кўрмоқда. Шанҳайда миллионлаб одамлар бир ойдан ортиқ вақтдан буён изоляция режимида яшамоқда.
Пекин ҳукумати COVID-19 тарқалишининг олдини олиш мақсадида метрополитен станцияларини ёпмоқда, деб хабар берди The Straits Times нашри.
Ҳозирга қадар 60дан ортиқ станция – метрополитен тармоғининг 15 фоиздан ортиғи ёпилди. Шунингдек, қатор автобус рейслари бекор қилинди, шаҳардаги айрим ресторанларда ичкарида овқатланиш тақиқланди.
Пекиннинг Чаоян районида аҳолидан кенг миқёсдаги тест олиш ишларининг биринчи босқичи бошланди.
Пекинда ўтган суткада коронавирус билан боғлиқ 45та янги ҳолат аниқланди. Ундан аввалги куни 55та ҳолат аниқланганди.
Нашрнинг қайд этишича, Пекин маъмурияти Шанҳайдаги ҳолат такрорланмаслиги учун кескин чоралар кўрмоқда. Шанҳайда миллионлаб одамлар бир ойдан ортиқ вақтдан буён изоляция режимида яшамоқда. Чекловлар юмшатилганига қарамасдан, кўплаб шаҳарликлар уйларидан чиқа олмаяпти.
Шанҳайдан ташқари, яна ўнлаб шаҳарларда тўлиқ ёки қисман локдаун жорий этилган.
Мавзуга оид
17:13 / 20.12.2024
Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилишининг бошланиш санаси маълум бўлди
12:46 / 20.12.2024
Хитойда «Темирйўлкарго» юк операторининг ваколатхонаси очилди
19:37 / 19.12.2024
Хитой сунъий оролда дунёдаги энг йирик аэропортлардан бирини қуради
18:35 / 19.12.2024