12:08 / 24.05.2022
9366

“Ҳозир бутун дунёда конституциявий ислоҳотлар шарпаси кезиб юрибди” — Акмал Саидов

Карл Маркс ва Фридрих Энгелснинг «Коммунистик партия манифести» биринчи жумласи Европада коммунизм шарпаси кезиб юрибди, деб бошланган. Мен шуни сал бошқачароқ қилиб, ҳозир бутун дунёда конституциявий ислоҳотлар шарпаси кезиб юрибди, деган бўлардим, деди Саидов.

Фото: Kun.uz

“2022–2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” тақдимотида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов Ўзбекистонда бошланаётган Конституция ислоҳоти ҳақида гапирди.

Саидов Конституция ислоҳоти нега зарур бўлиб қолгани ва бутун дунё давлатларида конституциялар янгиланаётганини таъкидлади.

“Карл Маркс ва Фридрих Энгелснинг «Коммунистик партия манифести» биринчи жумласи, – дейди Акмал Саидов, – Европада коммунизм шарпаси кезиб юрибди, деган сўз билан бошланган. Мен шуни сал бошқачароқ қилиб, ҳозир бутун дунёда конституциявий ислоҳотлар шарпаси кезиб юрибди, демоқчиман.

Охирги 25 йилда 100дан ортиқ давлатда конституциявий ислоҳотлар бўляпти. Фақатгина 21 асрда 57та давлатда конституция қабул қилинди. Ҳозир бирор давлатда ўзгартириш киритилмаган конституция қолмади”.

Тақдимот давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари “ННТ тўғрисида”ги кодексни ишлаб чиқиш масаласига ҳам тўхталди.

Унга кўра, ислоҳотларни фуқаролик жамияти институтлари ва жамоатчилик назоратисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шу сабаб ҳам Ўзбекистонда “ННТ тўғрисида”ги кодексни ишлаб чиқишга эҳтиёж бор.

Top