16:55 / 28.05.2022
13628

Европол Украинага етказиб берилган қуроллар жиноий гуруҳлар қўлига ўтиши эҳтимолидан хавотир билдирди

Қайд этилишича, 30 йил аввал Болқон урушида фойдаланилган қуроллар ҳозирда жиноий гуруҳлар қўлида юрибди.

Фото: Sputnik

Европол Украинага Евроиттифоқ томонидан етказиб берилган қуроллар жиноятчилар қўлига ўтиши мумкинлигидан ташвиш билдирди.

"Қачондир уруш тугайди. Биз 30 йил аввал Болқондаги уруш тугаганидан сўнг юз берган вазият қайтарилишининг олдини олмоқчимиз. Ўша урушдаги қуроллардан жиноий гуруҳлар ҳалигача фойдаланмоқда", деди Европол директори Катрин де Болл.

Боллнинг сўзларига кўра, Европол бу масала бўйича стратегия ишлаб чиқиш учун халқаро ишчи гуруҳ ташкил этишни режалаштирмоқда.

У Европол ҳукуматга маълум террорчилар ва экстремистлар Украина ва Евроиттифоқ ўртасида махфий равишда ҳаракатланаётганини қайд этганини айтди.

"Украинага бораётган одамлар тажриба ва мафкураси бўйича фарқ қиладиган гуруҳлар аъзолари ҳисобланади", - деди де Болл.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top