21:51 / 28.06.2022
10205

Болгария бош вазири 70 нафар россиялик дипломат мамлакатдан чиқариб юборилишини айтди 

Кирил Петков аввалроқ дипломатик фаолият ниқоби остида махсус хизматлар учун ишлаган россияликлар мамлакатдан чиқариб юборилишини айтганди.

Фото: topnovini.bg

Болгария бош вазири Кирил Петков 70 нафар россиялик дипломат 3 июл куни мамлакатдан чиқариб юборилишини айтди.

"Биз 70 ўринли самолёт якшанба куни Москвага учиб кетишини кутяпмиз", - деди Петков.

Петков аввалроқ дипломатик фаолият ниқоби остида махсус хизматлар учун ишлаган россияликлар мамлакатдан чиқариб юборилишини айтганди.

Россия ташқи ишлар вазирлиги Москва бунга "тегишли жавоб" қайтаришини билдирди.

Top