Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 6 минг доллар пора олган ИИБ ЖҚБ ходими тезкор тадбирда қочиб кетди
Фуқародан унинг ишини битириб бериш учун 6 минг доллар олган ИИБ ЖҚБ ходими узоққа қоча олмаган ва тез орада қўлга олинган.
Ижтимоий тармоқларда Китоб туманидаги кўчада ҳаракатланиб кетаётган Nexia-3ни 3-4 та машина тўсиб тўхтатгани, аммо ҳайдовчи ўзини тўсган машиналарга шикаст етказиб қочиб кетгани тасвирланган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси маълумот берди.
Маълум қилинишича, Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ЖҚБ ходими ариза билан мурожаат қилган фуқаронинг шикоятини қонуний тартибда ўрганмасдан, жабрланувчининг бошқа бир фуқарога ер майдони сотиб олиш учун берган 27 минг ва у ерда амалга оширган қурилиш ишлари учун сарфлаган 13 минг, жами 40 минг доллар пулларини ундириб бериш эвазига дастлаб 4,5 минг доллар олган. Сўнг яна 6 минг доллар сўраган.
Шундан сўнг фуқаро вилоят ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига ариза билан мурожаат қилиб, ИИБ ЖҚБ ходимига қонуний чора кўришни сўраган.
Фуқаронинг мурожаатига биноан ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ариза муаллифидан 6 минг доллар олган Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ЖҚБ ходими қочиб кетишга ва далилий ашё бўлган пулларни яширишга уринган.
Аммо у узоққа қоча олмаган ва тез орада қўлга олинган. Унинг қочиш учун қилган хатти-ҳаракатлари жиноятни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланади.
Қайд этилишича, ҳозирда ходимга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда Кичик ҳалқа автойўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади
Жамият | 23:57 / 17.07.2025
-
Зеленский Трамп билан «мега келишув»ни муҳокама қилаётганини айтди
Жаҳон | 23:47 / 17.07.2025
-
Тошкентда дарахтларни кесишга чеклов бекор қилиниши керак — тадбиркор Мурод Назаров
Ўзбекистон | 22:53 / 17.07.2025
-
Эрон президенти автомобили ўчиб қолганидан кейин такси чақиришга мажбур бўлди
Жаҳон | 22:51 / 17.07.2025
Мавзуга оид

20:53 / 16.07.2025
Қашқадарёда «метан заправка»даги портлаш оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

16:16 / 04.07.2025
Тахтақорача довонида ёнғин чиқди

15:37 / 20.06.2025
Ҳисорак сув омборидан Қарши шаҳригача ичимлик сув тармоғи тортилади

15:31 / 20.06.2025