Ўзбекистон | 07:26 / 20.07.2022
2967
2 дақиқада ўқилади

Ипотека ажратишда аҳоли даромади бўйича банкларга қўйиладиган талаблар енгиллаштирилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда экин ерлари ва томорқадан самарали фойдаланиш орқали озиқ-овқат етиштиришни ва аҳоли даромадларини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Фото: Kun.uz

Президент йиғилишда аҳолини қийнаётган уй-жой билан боғлиқ масалаларга тўхталиб ўтди.

Уч йил аввал аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича бозор тамойилларига асосланган янги ипотека тизими жорий этилди. Ўтган беш ойда ипотека кредитлари ҳажми 2,5 бараварга ошиб, 310 мингдан зиёд оила шахсий уй-жойга эга бўлди. Уй-жой қурилиш ҳажми ҳам 3 баравар ошди.

Жорий йилда асосий ставка ошганига қарамай, ипотека кредитлари бўйича банкларга ажратиладиган ресурс ставкалари ўзгаришсиз қолдирилди. Шу йилнинг беш ойида 30 минг нафар ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 бараварга кўп фуқароларга имтиёзли ипотека кредити ажратилди.

Билдирилишича, ипотека кредитларининг чекланган ҳажми ва субсидия ажратишда бюрократия бўйича аҳоли томонидан кўплаб эътирозлар билдирилмоқда. 

Шунинг учун, мутасаддиларга 1 сентябрдан бошлаб аҳоли даромадининг кредитга йўналтирадиган қисмини солиқдан озод қилиш чегарасини ошириш, ипотека кредитини ажратишда аҳоли даромадлари бўйича тижорат банкларига қўйиладиган талабларни енгиллаштириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Мутасаддиларга икки ҳафта муддатда субсидия ажратишда бюрократияни кескин қисқартириш, уни очиқ-ошкора қилиб, тўлиқ рақамлаштириш бўйича таклиф киритиш вазифаси қўйилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди