Ўзбекистон | 09:00 / 27.07.2022
6934
4 дақиқада ўқилади

Пластик картангизни фирибгарлардан ҳимоя қилинг: қандай қилиб уларга алданмаслик мумкин?

Интернетда йилдан йилга фирибгарлар кўпаймоқда. Фуқароларнинг ишонувчанлигидан фойдаланишни яхши билган фирибгарлар тобора янги схемаларни ўйлаб топишади.

Pay Way тўлов ташкилоти ҳар доим миллий HUMO ва UzCard карталаридан фойдалансангиз уларга тегишли ҳеч қандай смс-кодни, VISA ва MasterCard карталаридан фойдаланганда эса картанинг орқа томонидаги 3 хонали кодни (CVC2 ёки CVV2) ҳеч кимга бермаслик кераклиги ҳақида огоҳлантириб келади. Чунки ушбу кодлар фирибгарлардан ҳимояланиш учун махсус яратилган.

Фото: Pay Way

Фирибгарлар Telegram орқали қандай ишлайди?

Яқин кунларда фирибгарлар билан боғлиқ яна бир ҳолат ошкор бўлди. Telegram мессенжерида Ўзбекистон аҳолисига фоизсиз кредит расмийлаштириш ваъда қилинаётган канал очилди. Бу ҳолат қонунан тасдиқлангани, тегишли ҳужжатлар асосида йўлга қўйилиши маълум қилинган эди. Хўш, бу ерда одамлар қандай алданади?

1. Фирибгарлар Telegram’га реклама учун пул тўлашади ва бу хабар турли каналларда одамларга кўрсатилади. У ерда Ўзбекистонда аҳоли учун 25 млн сўмгача фоизсиз кредит олиш мумкинлиги ҳақида маълумот берилади.

2. Фоизсиз кредитга эга бўлишни истаган фойдаланувчи эса каналда рўйхатдан ўтиб, ўзига тегишли барча маълумотларни, пластик карта рақами ва кодини қолдиради.

3. Ҳамма маълумотларни қўлга киритган фирибгарлар эса карталардаги барча пулларни осонгина ечиб олишади.

Оқибатда эса ҳеч қандай кредит йўқ, бўм-бўш пластик карталар қолади холос.

Фото: Pay Way

Улар веб-сайтларда қандай фаолият юритишади?

Фирибгарларнинг машҳур қўлланмаларидан яна бири болалар учун тўланадиган нафақалар ёки пенсия каби тўловларни расмийлаштириш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бунда улар:

1. Давлат хизматларини тақдим этувчи сайтларга ўхшаш сайт яратишади. Улар ниҳоятда ўхшаш бўлиши мумкин, аммо диққат билан қаралса, ортиқча нуқталар, ҳарф, рақам, белгилар орқали (давлат сайтида улар йўқ) фарқлаш мумкин.

2. Фуқарога сайтда бола пули ва пенсияларни қандай олиш ҳақида маълумотлар жойлаштирилади. Бу ҳам мессенжер орқали кўпроқ реклама қилинади.

3. Фуқаро сайтда рўйхатдан ўтади ва ўзи, оиласи ҳақидаги тўлиқ маълумотни жойлаштиради. Шунда унга бу нафақаларни олиш учун пластик карта рақамларини ва унинг кодини жойлаш тавсия қилинади. Табиийки, бу маълумотлар киритилгач, картадаги пуллар фирибгарлар томонидан ўзлаштирилади.

Фото: Pay Way

Бу ерда ҳеч қандай нафақалар тақдим этилмайди ва бундан умид қилганлар фирибгарлар қурбонига айланади.

Реклама сайтларида фирибгарларни қандай аниқлаш мумкин?

Кўпчилик карта эгалари интернетдаги реклама ва савдо майдончаларида ҳийлагарлар тузоғига илинишади.

1. Фирибгарлар харидор сифатида пайдо бўлиб, сотувчига бу маҳсулотни анчадан бери излаётгани, сотиб олиш ниятини билдиришади. Аммо ўзлари узоқроқда (бошқа шаҳар, давлатда) экани сабаб сотувчига депозит ўтказиб, маҳсулотни банд қилиш мақсадини билдиришади.

Фото: Pay Way

2. Бунга рози бўлган сотувчи унга карта рақамини юборади. Албатта бу билан ҳеч нарса қилиб бўлмаслиги маълум. Лекин фирибгарлар картанинг орқа томонидаги 3 хонали кодни олишга уринишади.

3. Сотувчига харидордан пул ўтказмаси борлиги ва уни олиш учун ҳаволага ўтиш орқали карта рақами ва 3 хонали кодни киритиши сўралади. Депозитни олиш учун буларни амалга оширган сотувчи эса чув тушганини билмай ҳам қолади.

Фото: Pay Way

Pay Way барча Ўзбекистонликларни огоҳликка чақиради. Агар сиздан карта рақамингизни, VISA ва MasterCard карталари учун 3 хонали (CVC2 yoki CVV2) кодни, HUMO ва UzCard учун смс-хабарномани кўрсатиш сўралса, билингки сиз фирибгарлар қаршисидасиз!

Огоҳ бўлинг, фирибгарлар тузоғига тушиб қолманг!

Pay Way иловаси iOS/Androidda мавжуд.

Pay Way матбуот хизмати

Мавзуга оид