Ўзбекистон ва Озарбойжон қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этишга келишиб олди
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Озарбойжон иқтисодиёт вазири Микаил Жабборов билан учрашув ўтказди.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Томонлар нефть-газ, кимё саноати, тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги соҳасида қиймати 500 млн доллардан ортиқ бўлган 87 та қўшма лойиҳа ва савдо шартномаларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтиришга келишиб олди.
Мулоқот давомида томонлар Ўзбекистон-Озарбойжон инвестиция жамғармасини ташкил қилиш ташаббусини амалга оширишни давом эттириш ниятида эканини тасдиқлади ва шу муносабат билан қисқа вақт ичида унинг фаолиятини ташкил этиш бўйича «Йўл харитаси»ни шакллантиришга, тегишли ҳукуматлараро битимни ишлаб чиқишни бошлашга келишиб олди.
Транспорт ва логистика алоқаларини мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилиш чоғида музокаралар иштирокчилари Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасида халқаро автомобиль транспорти тўғрисидаги ҳукуматлараро битим доирасида амалий чора-тадбирлар қабул қилишни жадаллаштиришга, «Каспар» паромларида Каспий денгизи орқали Ўзбекистон учун товарлар ортилган вагонларни ташишни тезлаштиришга келишди.
Алоҳида тартибда томонлар жорий йил ноябрь ойида Тошкентда миллий товарлар кўргазмасини ташкил қилиш, Ўзбекистон ва Озарбойжон ҳудудлари биринчи форумини юқори даражада ўтказишни назарда тутган ҳолда ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди. Форумга тайёргарлик кўриш доирасида инвестиция лойиҳалари пакетини ҳамда ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилади.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Россиянинг навбатдаги манипуляциялари». Зеленский Путиннинг ўт очишни тўхтатиш таклифига берган жавобини изоҳлади
Жаҳон | 01:23
-
Миср Исроил ва ҲАМАСга 60 кунлик сулҳ бўйича янги режани таклиф қилди
Жаҳон | 00:41
-
Индонезия президенти коррупционерлар учун қамоқхона қурилишини эълон қилди
Жаҳон | 23:54 / 13.03.2025
-
Трамп Путиннинг ўт очишни тўхтатиш борасидаги баёнотини «умидбахш, лекин тўлиқ эмас» деб атади
Жаҳон | 23:23 / 13.03.2025
Мавзуга оид

20:21 / 13.03.2025
Арманистон ва Озарбойжон тинчлик битими лойиҳасини келишиб олди

12:02 / 11.03.2025
Бош вазир матбуот котиби Ўзбекистонда «хитойликлар кўпайиб кетаётгани» ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

19:13 / 07.03.2025
Тошкент ва Самарқандда ноёб минераллар технопарки ташкил этилиши мумкин

16:39 / 06.03.2025