11:41 / 08.08.2022
4015

101 нафар банк ходимига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди

Тижорат банклари томонидан қоидабузарликларни йўл қўйилишига сабабчи бўлган 101 нафар банк ходимларига нисбатан қонунчиликка мувофиқ интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Май-июнь ойларида 15 та тижорат банкининг Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Жиззах, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари, Қорақалпоғистон ва Тошкент шаҳрида жойлашган 74 та муассасасида банк хизматлари қонунчиликка мувофиқ кўрсатилишига доир навбатдаги назорат тадбирлари ўтказилди.

Марказий банк хабарига кўра, ўрганишлар натижасида тижорат банклари муассасалари томонидан истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда қатор қоидабузарлик ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланган. 

Жумладан, кредит ва омонат хизматлари ҳақида маълумотлар, кредит ва муддатли омонатлар асосий шартлари тўғрисидаги ахборот варақалари тақдим этилмагани, банк карталари эгаларига айрим молиявий операциялар ўтказишда имкон яратиб берилмагани ҳолатлари кузатилган.

Аниқланган қоидабузарликлар бўйича “Ипотека-банк”, “Агробанк”, “Микрокредитбанк”, “Халқ банки”, “Туронбанк”, “Трастбанк”, “Капиталбанк”, “Миллий банк”, “Ҳамкорбанк”, “Асака банк”, “Универсалбанк”, “Даврбанк” ва “Ипак йўли банки”га ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар юборилди.

Тижорат банклари томонидан қоидабузарликларни йўл қўйилишига сабабчи бўлган 101 нафар банк ходимларига нисбатан қонунчиликка мувофиқ интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Top