13:05 / 29.08.2022
7795

Финландия миллий кутубхонаси фондида Ўзбекистонга оид 300 дан ортиқ қўлёзма аниқланди

Ўзбекистоннинг Финландиядаги элчиси Қадам Султонов профессор, қўлёзма соҳасидаги таниқли тадқиқотчи Гулноз Ҳаллиева билан учрашди.

Фото: Dunyo

Гулноз Ҳаллиева 1-26 август кунлари Финландияда бўлиб, у ерда Ўзбекистонда мавжуд бўлмаган туркий қўлёзмалар Yevroturcologica.uz маълумотлар базаси ва электрон платформасини яратиш лойиҳаси доирасида Ўзбекистонга тегишли қўлёзмалар бўйича тадқиқотлар олиб борган. 

Финландия миллий кутубхонасида олиб борилган илмий изланишлар натижасида ўзбек олими бу ерда Ўзбекистон қадимий тарихи ва маданиятига оид 300 дан ортиқ қўлёзма асарлар мавжудлигини аниқлади. Улардан 11 таси Ўзбекистонда ўхшаши бўлмаган сўфийлик луғатлари қўлёзма нусхалари, фойдали ўтлар хусусиятлари тавсифи ва бошқа материаллардан иборат.

Гулноз Ҳаллиева айтишича, энг қимматли топилмалардан бири - Мунис ва Огаҳийнинг қадимги Хоразм тарихига оид “Фирдавс ул-иқбол” асари. Асарнинг 9 та қўлёзмаси маълум бўлиб, Финландияда сақланаётган нусхаси катта аҳамиятга эга, нашр 1812 саҳифадан иборат.

Top