07:43 / 01.09.2022
3033

Ўқишни кўчириш бўйича тест юзасидан апелляция аризасини қабул қилиш бошланди

Талабалар ўқишини хорижий давлатлардаги ОТМдан, Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат ОТМдан давлат ОТМга кўчириш бўйича ўтказилган тест синови натижасидан норози бўлган талабгорлардан апелляция аризаларини қабул қилиш бошланди.

Фото: Kun.uz

Апелляция аризалари 6 сентябрга қадар my.dtm.uz сайти орқали (талабгорнинг шахсий кабинетида) онлайн тарзда қабул қилинади.

Талабгор апелляция шикояти бериши учун тест синовида иштирок этган ва тест синовидан четлатилмаган бўлиши лозим.

Апелляция аризасини берган талабгорга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади.

Талабгор хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хабарнома ва рухсатнома билан Давлат тест марказига келиши лозим.

Top