ГСДП раҳбари Шрёдернинг партиядаги аъзолигини сақлаб қолишга чақирди
ГСДП ҳамраиси Ларс Клингбайл собиқ канцлерни партиядан чиқариб юбориш учун асос топмаган партия комиссиясининг қарорига қўшилди.

Герҳард Шрёдер / Фото: wiki
Германия Социал-демократик партияси (ГСДП) ҳамраиси Ларс Клингбайл Германия собиқ канцлери Герҳард Шрёдернинг партиядаги аъзолигини сақлаб қолиш тарафдоридир. Бу ҳақда Клингбайл 11 сентябр, якшанба куни ARD телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Сиёсатчи таъкидлаганидек, август ойида ГСДПнинг махсус комиссияси Шрёдер партия низомини бузмагани ва Россия президенти Владимир Путинни қўллаб-қувватлаган нутқлари ва Россия давлат компанияларида ишлагани учун партиядан чиқариб юборилмаслиги керак деган хулосага келган.
Шундан сўнг комиссия вакиллари «тажовузкор урушга даъватлар ёки бир давлатнинг бошқа давлатга ҳужумини оқлаш ГСДПга аъзоликка мос келмайди», деб таъкидлади, бироқ Шрёдер бундай чақириқлар билан чиқмаган. Гарчи позицияни аниқроқ белгилаш «мақсадли ва ўринли» бўлса-да, собиқ канцлернинг баёнотлари унинг ГСДП сиёсатидан узоқлигини кўрсатмайди, деб ҳисоблади комиссия.
«Суд жараёни унинг сиёсий жиҳатдан нотўғри баёнотлар берганини аниқ кўрсатди. Лекин уни четлаштириш учун асослар бор, деган маънода юридик жиҳатдан нотўғри баёнотлар йўқ», - дея хулоса қилди Клингбайл.
«Герҳард Шрёдер бу давлатни шакллантирган ва кўплаб тўғри қарорлар қабул қилган канцлер эди. Лекин Россия масаласида у ноҳақ ва сиёсий изоляцияда бўлиб қолди. Бироқ комиссия хулосаси аниқ ва мен бу натижага қўшиламан», ГСДП ҳамраиси.
Украина Қуролли кучларининг Харкив областидаги қарши ҳужуми муваффақияти фонида сиёсатчи Ғарб давлатларини Украинага кейинги қурол етказиб бериш масалаларида тезроқ ҳаракат қилишга чақирди.
Унинг сўзларига кўра, Украина қўшинларининг муваффақиятли олдинга силжиши Ғарб томонидан Киевга етказилаётган катта ҳажмдаги ҳарбий ёрдам билан ҳам боғлиқ. «Бу давом этиши керак. Бу давом этади», деди Клингбайл ва Германиянинг янги таъминот қарорлари бошқа давлатлар билан биргаликда қабул қилиниши кераклигини таъкидлади.
ГСДП ҳамраиси Киевга Ғарбда ишлаб чиқарилган жанговар танклар етказиб берилиши мумкинлигини алоҳида эслатиб ўтди. Улар, сиёсатчининг сўзларига кўра, ҳозирда ҳеч бир давлат томонидан Украинага берилмаяпти. Киевнинг талабларини, шунингдек, Украина Қуролли кучларининг муваффақиятларини инобатга олган ҳолда, энди «бу мамлакатни қўллаб-қувватлаш учун кейинги қадамлар қандай бўлиши мумкинлиги»ни ҳал қилиш керак, деди социал-демократ.
Бундан ташқари, ГСДП ҳамраиси ҳукуматнинг газ бозоридаги вазиятга аралашувини тўловга лаёқатсизлик хавфидан қочиш учун асосли деб атади. Сиёсатчининг фикрича, электр ва газ нархи бугунгидек юқорилигича қолса, бундай хавф давом этади.
«Мен газ бозорига аралашувимиз тарафдориман», деди Клингбайл. «Инқироз учун ҳисоб-китоб» ҳар қандай ҳолатда ҳам тўланади - бозорларга аралашув орқали ёки кейинроқ, банкротлик ёки ишсизлик харажатлари орқали, деб ўз позициясини тушунтирди социал-демократ.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Эрон ва Исроилнинг ҳарбий салоҳияти: кимда қандай қуроллар бор?
Жаҳон | 18:04 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой АҚШнинг Эрон ядро иншоотларига зарбаларини қоралади
Жаҳон | 07:40
-
Туркия: АҚШнинг Эрон ядро иншоотларига авиазарбаси Яқин Шарқда тартибсизликка олиб келади
Жаҳон | 07:23
-
Дамашқдаги черковда теракт содир этилди. 20 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 01:21
-
Организмдаги «қариётган» ҳужайраларни аниқлашнинг янги усули ишлаб чиқилди
Фан-техника | 00:30
Мавзуга оид

09:30 / 21.06.2025
Бундесвер стратегиясида Россия «экзистенциал хавф» деб аталди

14:16 / 19.06.2025
Германия ТИВ раҳбари Эрон билан уруш кенгайиши хавфи ҳақида огоҳлантирди

12:56 / 18.06.2025
Мерц: Исроил биз учун Эронда оғир ишни қиляпти

13:55 / 17.06.2025