Ўзбекистон | 07:23 / 20.09.2022
50403
5 дақиқада ўқилади

1 куни 2,5 миллиондан 29 миллион сўмгача — Самарқанддаги янги меҳмонхоналар ва президент апартаментлари (фото)

15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммити учун 2 йил давомида “Буюк ипак йўли” халқаро туризм маркази қурилди. Унинг қоқ ўртасида қад ростлаган Конгресс марказда ШҲТ саммитининг асосий тадбирлари бўлиб ўтди.

Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz

Эшкак эшиш канали соҳилида 200 гектардан ошиқ майдонда 2 та беш юлдузли, 2 та тўрт юлдузли ва 4 та бутик-ҳотеллар барпо этилди.

Энг йирик 5 юлдузли меҳмонхона – «Silk Road by Minyoun»да Хитой делегацияси жойлашди. 21 қаватли меҳмонхонада 241 та хона мавжуд, уларнинг 2 таси президент апартаменти, 24 таси люкс, яна 24 таси ярим люкс хона ҳисобланади.

Booking.com маълумотларига кўра, бу меҳмонхонада 1 кишининг 1 кунлик қолиш нархи 2,3 миллион сўмдан 29 миллион сўмгача туради.

Фото: Kun.uz
Фото: Booking.com
Фото: Booking.com

Россия президенти Владимир Путин бошчилигидаги делегация ҳам туристик марказдаги яна бир 5 юлдузли меҳмонхона – «Samarkand Regency Amir Temur»да жойлашди. Бу меҳмонхона «қўшнисидан» бироз пастроқ – 20 қаватли бўлиб, унда 232 та хона мавжуд. Уларнинг 2 таси президент апартаменти, 24 таси люкс хона ҳисобланади.

Booking.com маълумотларига кўра, ушбу меҳмонхонада 1 кишининг 1 кунлик қолиш нархи 2,5 миллион сўмдан 10,1 миллион сўмгача туради. («Samarkand Regency Amir Temur»даги президент апартаментларининг нархлари эълон қилинмаган).

Фото: Kun.uz
Фото: Booking.com
Фото: Booking.com

Унинг ёнгинасида қад ростлаган 4 юлдузли «Savitsky plaza» меҳмонхонасида Қозоғистон ва Туркия делегацияси, шунингдек 5 та халқаро ташкилот вакиллари жойлашди. 10 қаватли ушбу меҳмонхонада 175 та хона мавжуд бўлиб, уларнинг 2 таси президент апартаменти, 16 таси люкс, 8 таси ярим люкс ҳисобланади.

Booking.com маълумотларига кўра, ушбу меҳмонхонада 1 кишининг 1 кунлик қолиш нархи 1,7 миллион сўмдан 22 миллион сўмгача туради.

Фото: Kun.uz
Фото: Booking.com
Фото: Booking.com

Иккинчи 4 юлдузли «Stars of Ulughbek by Minyoun» меҳмонхонасида эса Озарбойжон ва Туркманистон етакчилари, шунингдек 4 та халқаро ташкилот вакиллари меҳмон бўлди. 9 қаватли ушбу меҳмонхонада 170 та хона мавжуд бўлиб, уларнинг 2 таси президент апартаменти, 14 таси люкс, 7 таси ярим люкс ҳисобланади.

Меҳмонхонада 1 кишининг 1 кунлик қолиш нархи 1,9 миллион сўмдан 22 миллион сўмгача туради.

Фото: Kun.uz
Фото: Booking.com
Фото: Booking.com

Ушбу меҳмонхоналар қаршисида яна 4 та «Wellness Park Hotel» меҳмонхоналари бор. Уларнинг 1 таси 6 қаватли, қолган 3 таси эса 7 қаватдан иборат. Уларнинг ҳар бири 2 тадан президент апартаменти ҳамда ўнлаб люкс хоналарга эга. Ушбу 4 та меҳмонхонага Беларус–Эрон, Ҳиндистон, Қирғизистон–Покистон, Тожикистон–Мўғулистон етакчилари бошчилигидаги делегациялар жойлашди.

Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz

Қувонарли тарафи ушбу 4 та меҳмонхонанинг 3 таси тарихий номлар билан номланган – Афросиёб, Сўғд ва Бақтрия.

Фото: Booking.com
Фото: Booking.com
Фото: Booking.com

Ҳозирча Booking.com'да «Wellness Park Hotel» меҳмонхоналарининг нархлари кўрсатилмаган.

Бундан ташқари, «Ипак йўли Самарқанд» туристик марказида сунъий эшкак эшиш канали ҳамда Мирзо Улуғбек расадхонасига ўхшаш шаклда қурилган саҳна ҳам бор.

Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz

Яна бир муҳим объект – «Боқий шаҳар» этношаҳарчасида қадимий меъморий анъаналарга хос тарзда уста - ҳунармандлар устахонаси, савдо расталари, миллий таомлар марказлари барпо этилган.

Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz

Фаррух Абсаттаров тайёрлади.

Мавзуга оид