07:18 / 10.10.2022
31483

Махтумқули кўчасида содир бўлган ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этди

Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида икки кишининг ўлими билан якун топган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 2022 йил 9 октябрь куни соат 20:30 ларда Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Махтумқули кўчаси 79-уй қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган.

Ҳайдовчилар: 1981 йилда туғилган В.Ш. бошқарувидаги Nexia-3 русумли транспорт воситаси, 1992 йилда туғилган Р.М. бошқарувидаги BMW русумли транспорт воситаси, 1992 йилда туғилган Т.И. бошқарувидаги Nexia-3 русумли транспорт воситаси ва 1999 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги Lacetti русумли транспорт воситалари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида Nexia-3 русумли автомашина ҳайдовчиси ва йўловчиси олган тан жароҳати туфайли воқеа жойида вафот этган. 

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Top