09:10 / 11.10.2022
6463

Ўзбекистон фуқароларининг Таиландда вақтинча бўлиш муддати 30 кунгача узайтирилди

Таиланд вазирлар маҳкамаси қарори билан 2022 йил 1 октябрдан 2023 йил 31 мартгача бўлган даврда мамлакатга келгач виза олувчи (Visa on Arrival) Ўзбекистон фуқароларининг ушбу мамлакатда вақтинча бўлиш муддати 15 кундан 30 кунгача узайтирилди.

Фото: HR

Барча тоифадаги фуқаролар учун эмлаш сертификати ёки PCR-тестини тақдим этиш талаби бекор қилинди. Ўзбекистон фуқароларига визалар Visa on Arrival ёзуви мавжуд бўлган махсус ўтиш йўлакларида берилади.

Ушбу турдаги визаларни олиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

  • паспорт (Таиланддан кетиш режалаштирилган кундан бошлаб камида 6 ой амал қилиш муддати билан);
  •  4×6 см ҳажмдаги 1 дона фотосурат, оқ фонда (виза берилишидан камида 6 ой олдин олинган бўлиши лозим, аэропорт ҳудудида ҳам 10 АҚШ долларга расмга тушиш имконияти мавжуд);
  • қайтиш авиачиптаси нусхаси;
  • бир киши учун 2000 бат (тахминан 55 АҚШ доллари) виза тўлови, тўлов Таиланд батида амалга оширилади;
  • Иммиграция назоратидан ўтаётганда фуқаролардан меҳмонхонани банд қилгани тўғрисида ҳужжат ёки ҳар бир киши учун 20 минг Таиланд бати (тахминан 550 АҚШ доллари) миқдорида маблағ мавжудлигини тасдиқлаш талаб қилиниши мумкин.
Top